Собир ота: Яхшиям туққан экансан. Мана энди иккаламизгаям соябон бўлиб юрипти.
Наима хола: Кўз тегмасин, умри узоқ бўлсин боламни. Майли энди отаси, қўйинг шу гапларни, бу ҳаммаси дунёни ишлари отаси. Гулнораям нима ёшгина кетаман деганмиди. Тақдир эканда. Ошнанггизни уйлантирмоқчи бўлдингиз ўзи унамадику. Аёлини ўтганигаям йигирма йил бўлди. Уйланганида яна фарзанд кўрарди.
Собир ота: Эй бу мирзатерак ўжарда. Бўйи саккиз қаричу ақли йўқ. Кўнмадику. Ҳа майли. Болалариям шаҳарда. Ўзи қишлоқда. Эрталаб ҳам бир пиёла чой ичишга кирмади лоақал. Шошди болалариникига.
Муҳриддин кириб келади. Ўтиради.
Собир ота: Келдингми ўғлим.
Муҳриддин: Келдим дада. Дарвозалари ёпиқ, чироқлариям ўчиқ. Чақирдим ҳам чиқмадилар.
Собир ота: Демак келмаптида. Эртага қайтади бўлмаса.
Наима хола: Ётиб қолгандирда ўғлиникида. Бўлди энди, ҳадеб хавотир олаверманг. Овқат тайёр эди болажоним. Сузиб келайми?
Муҳриддин: Ўтираверинг ойи, ўзим сузиб келаман. Ўрнидан туриб чиқиб кетади.
Наима хола: Барака топ болам.
ТОНГ. КЎЧА. ДАРВОЗА ОЛДИДАГИ ЎРИНДИҚ. КУН. (3-кун)
Собир ота дарвозадан чиқади ва иккала томонга қарайди. Ўриндиққа ўтиради.
Собир ота: Нима бало бу мирзатерак ухлаб қолдими дейман. Кеча мана шу пайт келаман дегандия.
Бироз ўтиради. Турсунбой отанинг йўлига қараб-қараб қўяди. Уй ичидан Наима холанинг овози эшитилади.
Овоз: Ҳой отаси, келақолинг, миллар бошланди.
Собир ота: Ҳозир, кетяпман. Майли, келиб қолар, у чақирмасдан тўғри ўзи кириб келаверади.
Яна йўлга қарайди ва уйига кириб кетади.
СОБИР ОТАНИНГ УЙИ. ИНТЕРЕР КУН. (3-кун)
Собир ота ухлаб ётипти. Ҳовлидан паст овозда йиғи овози эшитилади ва овоз яқинлашиб Наима хола кириб келади.
Наима хола: Шу кунлар ҳам бормиди бошимизда, шаҳарга бириб нима қилардилара. Ҳой отаси, туринг. Отаси, отаси, нима бало кармисиз чол. Отаси дейман.
Собир ота қўзғалиб ҳайрон бўлиб кампирига қарайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |