Собир ота: Нима бўлди, нега йиғлаяпсан кампир.
Наима хола: Туринг ювиниб чиқинг. Турсунбой ошнанггиз қазо қипти.
Собир ота: Нима. Сапчиб ўрнидан туради. Ўйлаб гапиряпсанми сен, кеча эрталаб кўргандим. Соппа-соғ эдику.
Наима хола: Шаҳарда қон босими ошиб йиқилиб тушипти. Шифохонага олиб боришган экан, ўзига келмай бугун эрталаб узилипти.
Собир ота: Сўзингда турмадингку ошна, бирга кетамиз дердикку. Мени ўзимни ташлаб кеттинга. Эйй бевафо дунё, сенга бало бормиди шаҳарда. Пишириб қўйганмиди.
Ўрнидан туриб, йиғлай-йиғлай чиқиб кетади.
Наима хола: Сиз мен билан бирга кетасиз, менсиз кетиб ҳам кўрингчи.
СОБИР ОТАНИНГ ҲОВЛИСИ. ЭКСТЕРЕР. КУН. (3-кун)
Ҳовлидан Собир ота йиғлаб чиқиб кетяпти.
Собир ота: Сени қиёматли дўстим дердима, вадангда турнмадинга, бу дунёни ишларига эйй деб кетиб юбординга. Сени уйлантириб қўймадимда, йўқ деб туриб олдинг. Уйлантириб қўйганимда ўлмасдинг Турсунбой.
Хонасидан чиққан Муҳриддин отасини кўради ва ҳайрон бўлади. Собир ота чиқиб кетади. Муҳриддин онасини олдига кириб боради.
Муҳриддин: Ойи, ойижон.
Наима хола: Ҳа болам.
Муҳриддин: Дадам йиғлаганларми, нималардир деб йиғлаб чиқиб кеттилар. Қаерга кеттилар.
Наима хола: Турсунбой ошнаси қазо қипти. Шунга йиғладида. Сенам чопонингни кийиб, бориб отангни ёнида тур, савоб бўлади болам.
Муҳриддин: Хўп ойи. Ёши катта одам йиғласа ёмон бўларкан.
Наима хола: Эйй болам, шу катталар йиғламасинда.
ТУРСУНБОЙ ОТАНИНГ УЙИ. ИНТЕРЕР. КУН. (4-кун)
Феруза деразадан ҳовлига қарайди.
Тушкун кайфиятга тушиб қолган Собир отани кўради. Собир ота Ҳусанга нималардир деяпти. Феруза турган хонага Фотима кириб келади.
Феруза: Опажон бу кишини олдин кўрмаганман адашмасам, узоқроқ қариндошимизми?
Фотима ҳам деразадан қарайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |