Мехрож: Ассалому алайкум.
Турсунбой ота: Ваалайкум ассалом.
Мехрож бироз ўтиб тўхтайди.
Мехрож: Кечирасиз отахон, сизга Ҳусан ака керакмиди.
Турсунбой ота: Ҳа ҳа, ўғлимни туғилган куни билан табриклагани келгандим болам.
Мехрож отани олдига келади.
Мехрож: Эйй, Ҳусан акани дадаларимисиз. Узр амаки, сизни олдин кўрмаганманда, шунга танимабман.
Мехрож ҳам қўнғироқни босади. Жавоб бўлмайди.
Мехрож: Бугун дам олиш куни. Уйда бўлишлари керак эди. Мен ҳозир, телефон қилиб кўраман. Мехрож телефонидан телефон қилади. Жавоб бўлмайди. Қайта қилади, жавоб бўлмайди.
Мехрож: Узр амаки, жавоб бермадилар.
Турсунбой ота: Майли ўғлим, сизниям вақтингизни олмай, пастда кутиб тураман, келиб қолар. Раҳмат ўғлим.
Мехрож: Хўп амаки.
Турсунбой ота зина бўйлаб тушиб кетади.
Падездан чиқиб эшик олдидаги ўриндиққа ўтиради.
Турсунбой ота: (Ичида) Товба, буларни иккаласиям уйида бўлмасая.
Тепага, деразаларга қарайди. Шунда боши айланаётгани сезилади. Ерга қарайди. Боши айланяпти.
Турсунбой ота: (Ичида) Яна бошим айланяптими.
Чўнтагидан дорисини олади ва битта олиб оғзига солади. Пакетини олиб елим сув идишини олади. Сув қолмаганини кўради.
Турсунбой ота: Эйй қурғур буям тугапти. Тўхта... Вой мен қариб қуюлмаган чол. Эсим қурсин мени. Ахир булар иккаласиям эрталабдан уйида йўқ. Ахир булар қишлоққа кетканку. Булар борсаю энди мен уйда бўлмасам хафа бўлишадику. Туғилган кунимизни ота уйимизда нишонлаймиз деганда. Собир ошнамга телефон қилиб қўйсам, ҳозир бораётганимни айтади. Болаларим кетмай туради.
Ўрнидан турмоқчи бўлади. Боши айланаётганини сезади.
Турсунбой ота: Бу қурғур дориям таъсир қимадими дейман. Ҳа майли, ўтиб кетар.
Ўрнидан туриб кета бошлайди. Бироз юриб, қалқиб йиқилади. Падездан чиқиндиларни кўтариб чиққан Мехрож отани кўриб пакетларини ташаб югуриб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |