ҲУСАННИНГ УЙИ. ИНТЕРЕР. КУН. (1-кун)
Ҳусан ойнадан кўчага қараганча турипти. Феруза кириб келади.
Феруза: Дадаси яхши ўтирибсизми.
Ҳусан: Ҳа яхши, ўзинг ишда чарчамадингми?
Иккалалари ҳам ўтирадилар.
Феруза: Ҳа йўқ, чарчамадим. Ишим унчалик қийинмаску. Дадаси уйда рўзғорлик бироз кам экан. Ҳали вақт бор, бугунми ёки эртага эрталабми бир бозорга тушиб келамизми? Эртага сиз билан опажонни туғилган кунлари, келиб қолишлари мумкинми дейманда.
Ҳусан: Келишмайди.
Феруза: Нега ундай деяпсиз?
Ҳусан: Ҳозир опам билан гаплашдим. Эртага оилавий сен, мен, улар бирга тоққа борарканмиз. Поччам жой буюртирган экан. Туғилган кунимизни нишонлаб берарканлар. Тайёргарлигингни кўриб қўй.
Феруза: Вой зўр бўптида. Бир тоза ҳавода дам олиб келарканмиз. Мен унда нарсаларни тайёрлаб қўяман. Овқат ейсизми, тайёр, сузайми?
Ҳусан: Сал кейин. Ювиниб чиқай.
Ҳусан туриб чиқиб кетади. Ортидан Феруза ҳам чиқади.
ТОНГ. КЎЧА. ДАРВОЗА ОЛДИДАГИ ЎРИНДИҚ. КУН. (2-кун)
Собир ота кўчага чиқади ва дарвозаси олдидаги ўриндиққа ўтиради. Кўчанинг иккала томонига қарайди ва атрофни кузатади. Ўн беш, йигирма қадам нарида келаётган Турсунбой отани кўради.
Собир ота: Турсунбой ошнамми.
Собир ота кўзойнагини олиб ҳам қарайди. Кейин кўзойнагаини кийими бир четига артади ва тақади. Келиб қолган Турсунбой отани кўради ва хурсанд бўлиб кетади.
Собир ота: Турсунбой, сенмисан ошна.
Турсунбой ота: Ҳа мен шапкўр. Тўртта кўзинг бўлсаям иккиланиб сўрайсана сенмисан деб. Яхшимисан ошна.
Собир ота: Яхшиман, ўзинг яхшимисан.
Иккалалари қучоғлашиб кўришишади.
Собир ота: Зерикиб кўчага чиққандим. Мени кўргани бирор ким келармикан деб. Борингга шукр ошнажон, қани юрчи уйга.
Турсунбой ота: Сени кўргани келаётганим йўқ, фақат кўнглингга олмагин ошна. Бошқа сафар бемалол ўтирадиган бўлиб келаман. Ҳозир шаҳарга кетяпман.
Do'stlaringiz bilan baham: |