Теленовелла. Миржалолбек актамов


Наима хола: Шукр болам, яхшимиз. Отаси уйга кирайлик, болаларни уйга бошланг. Фотима


Download 56.78 Kb.
bet13/15
Sana19.06.2023
Hajmi56.78 Kb.
#1608984
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
БИР ПИЁЛА ЧОЙ Теленовелла

Наима хола: Шукр болам, яхшимиз. Отаси уйга кирайлик, болаларни уйга бошланг.
Фотима: Холажон шартмас, биз беш дақиқага киргандик, шошяпмиз. Амаки мана дадамни маракалариям ўтти, шу энди қўни-қўшнилардан сўраб чиқаётгандик, дадамни ҳеч кимдан қарзи йўқмикан деб. Биз кетгандан кейин қишлоқда минғир-синғир гап кўпаймасин.
Собир отани жаҳли чиқади.
Собир ота: Бу нима деганинг Фотима, сал ўйлаб гапир гапингни. Қишлоқдагилар сен ўйлаганчаликмас.
Фотима: Қўйинг амаки, шу қишлоқда менам яшаганман. Биламан кимни қанақалигини.
Ҳусан: Опа.
Фотима: Эйй сен жим тур.
Собир ота: Сен қиз мени тилимни қичитма хўпми, сен отангдан йилда бир марта хабар олдингми, сенча ўгил бўлиб ҳолинг нима дедингми. Шу қишлоқдагилар отангни ҳолидан хабар олдида. Бу қишлоқдагилар сенларчалик виждонсизмас. Сенларку ўз отангни ҳолидан хабар олмаган. Ўша куниям сен иккалангни туғилган кунинг билан табриклагани кетганди шаҳарга. Сенларни тополмай шаҳарда сарсон бўлган ошнам раҳматли. Сенлар туғилган кунларингда ота деб келиш уёғда турсин уйларингда бўлмагансанлар.
Фотима: Эйй амаки, биз туш кўрибмизми дадам келишини. Ҳа майли, сиздан қарзлари йўқми, шуни айтинг, бунча чўзилдик.
Собир ота: Йўқ қарзи, бўлгандаям сен тўлаганингда олмасдим барибир.
Фотима: Хўп, майли амаки. Бизга рухсат. Укасига қарайди. Тур кеттик.
Ҳусан: Ҳозир, шошманг. Амаки битта дуо қилинг, биз борайлик энди.
Собир ота: Илоҳи омин, ўтган ошнамни ётган жойлари жаннатда бўлсин. Омин, Оллоҳу акбар.
Ҳусан ва Фотима ўрнидан туради.
Ҳусан: Амаки, холажон, майли яхши қолинглар.
Собир ота: Менга қара Ҳусанжон, сен отангни ёлғиз ўғлисан. Чироғини ўчириб қўйма, келиб ота уйингдан хабар олиб тургин болам.
Ҳусан: Хўп амаки.
Фотима: Укам ҳам мен ҳам ишдамиз амаки, қишлоққа келишга вақт қаёқда дейсиз. Кейин ҳовлини соттик, биз келмасак кимга керак бу эски уй.
Собир ота: Нима, болалигинг ўтган, отанг билан онангни излари бор гўшани сотишгача бордингми. Суф сендай фарзандларга, бор кетларинг. Ҳей сенларни. Сенларга увол кетти шундай ота.

Download 56.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling