Талабалар учун услубий кўрсатмалар
Кейс – вазият: А. исмли 25 ёшли қайта ҳомиладор ҚВП врачига 2 ойдан буён
ҳайзнинг тўхташи, эрталаблари қусиш ва холсизликка шикоят билан мурожат қилди.
Кўзгуда кўрилганда қин девори бачадон буйинчаси цианотик.
P.V. бачадон бўйни 2,5 см узунликда, буйинолди қисмида юмшоқлашган, бачадон
танаси AFV холатида, 5-6 ҳафталик ҳомиладорликка мос катталашган. Номрмал тонусда.
Бачадон ортиқлари аниқланмайди. Ашралмалар тиниқ шиллиқ.
30 ҳафталикда врачга ташриф вақтида шикоятлари йўқ. Аҳволи қониқарли. БТБ – 29
см, ҚА-82 см, бачадон нормотонусда, оғриқсиз, ҳомила бўйлама жойлашган, олд келувчи
қисм бошчаси, чаноқ киришидан юқорида, юрак уриши – ритмик, минутига160 зарб.
Хаёт анамнези:жинсий хаётни 20 ёшдан бошлаган. Заводда бухгалтер бўлиб
ишлайди. Зарарли одатлари йўқ.
Акушерлик анамнези: ҳомиладорликлари – 1, 3 йил муққадам муддатида туғруқ
билан якунланган, асоратсиз.
•
Ўтказган касалликлари – шамоллаш ;
•
Ҳайзи 13 ёшдан бошланган, 20 ёшда турмуш қурган, биринчи турмуши.
Оилавий/ижтимоий анамнез: оилали, битта боласи бор, эри ошпаз бўлиб ишлайди,
чесмайди, ичмайди.
Эпид.анамнез
Инфекцион беморлар билан контактда бўлмаган.
•
Қон препаратларини қабул қилмаган
•
Инъекцион терапияни инкор қилади
•
Охирги 6 ой мобайнида гинеколог ва стоматолог қабулида бўлмаган
Физикал кўрик:
•
Тери қопламмлари ва шиллиқлар тоза, одатий тусда. Хуши тиниқ, холати фаол.
•
Пульси бир маромда – минутига 90 зарб, қониқарли тўлаликда ва тарангликда,
АҚБ 110/70мм.смб. уст.да, юрак аускультацияси – нормада, патологик шовқинлар
эшитилмайди,
•
Нафас бузилишлари йўқ, аускультатив – ўпкада ўзгаришлар йўқ.
•
Қорин юмшоқ, пальпацияда оғриқсиз, жигар ва талоқ катталашмаган.
•
Туккуллатиш симптоми хар икки томондан манфий.
Do'stlaringiz bilan baham: |