Мавзу: Геоинформатика – геоахборот тизимларини яратиш учун назарий асос АБДУРАХМОНОВ САРВАР НАРЗУЛЛАЕВИЧ Маърузачи: ЕРБ факультети “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси доценти «ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ» МТУ
ТОШКЕНТ
Мавзу режаси
1. Геоинформатика – геоахборот тизимларини яратиш учун назарий асос.
2. ГАТларнинг ривожланиш тарихи.
3. Замонавий ГАТларнинг аждодлари.
4. ГАТлар классификацияси.
Ўтган дарсларни эсга оламиз.
«Ақлий хужум».
1. Визуализация
Ўтган дарсларни эсга оламиз.
«Ақлий хужум»
- Генерализация картанинг дастурини ишлаб чиқишдан бошланади.
- Генерализациянинг иккинчи босқичи картанинг легендасини ишлаб чиқишга бағишланган бўлади.
3.Генерализациянинг иккинчи босқичи картанинг легендасини ишлаб чиқишга бағишланган бўлиб, унда:
а) картанинг мақсадига, масштабига ва қабул қилинган классификацияга асосланиб карталаштириш тоифаларини танлаш;
б) Картографик манбалар легендасини умумлаштириш ва карта легендасига уларни мувофиқлаш; в) Миқдор кўрсаткичлар шкалаларини йириклаштириш; г) Картанинг масштабида тасвирлана олинмайдиган объектлар ва тоифалар учун мазмундан келиб чиқган ҳолда масштабсиз шартли белгиларни танлаш ишлари бажарилади..
1. Геоинформатика – геоахборот тизимларини яратиш учун назарий асос
“Геоинформатика (geo-informatics) – амалий ёки геоилмий мақсадлар учун географик ахборот тизимларини илмий асослаш, лойиҳалаш, яратиш эксплуатация қилиш ва улардан фойдаланишга доир, амалий аспектлар ёки ГАТ-илова бўйича геоахборот технологияларини ишлаб чиқишга доир фан, технологиялар ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятидир”.
Гео - олд қўшимчаси бу сўзларнинг барчасида (геоинформатика, геоматика, ГАТ) “география” сўзидан эмас, балки геос – ер сўзидан келиб чиқади; бу олд қўшимча фазони (геос – фазовийлик тавсифи), фазовий-координатланган маълумотлар билан ишлашни тавсифлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |