Тема: сущность и факторы генерализации. Виды генерализации


Download 5 Mb.
bet4/6
Sana19.10.2023
Hajmi5 Mb.
#1710606
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6 мавзу Геоинформатика – геоахборот тизимларини яратиш учун назарий

Интернет/Интернет-ГАТлар. Бундай тизимларнинг фарқли хусусияти – уларнингг тузилишида мижоз-сервер технологиясининг ва Web-технологиянинг қўлланилишидир. Бунда барча маълумотлар серверда сақланади ва Интернет (Интранет) тармоғи воситасида мижоз учун очиқ бўлади.
4.3. ГАТларнинг ҳудудий қамров бўйича классификацияси
Ҳудудий қамров бўйича қуйидаги ГАТлар фарқланади:
-глобал (планетар, glonal GIS);
-субконтинентал;
-миллий (давлат);
-регионал (regional GIS);
-субрегионал;
-локал (маҳаллий, local GIS);
-сублокал.
ГАТларнинг ахборий моделлашнинг предмет соҳаси бўйича классификацияси
ГАТнинг муаммовий ориентацияси унда ечиладиган масалалар (илмий ва/ёки амалий) билан белгиланади, улар ичига табиий ресурсларни инвентаризациялаш, таҳлил, табиат ҳодисаларини баҳолаш, мониторинг, ишлаб чиқаришни бошқариш ва режалаштириш, инсон фаолиятининг турли соҳаларида қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш ва ҳ.к. киради.
Ахборий моделлашнинг предмет соҳаси бўйича қуйидаги ГАТлар фарқланади:
-шаҳар (муниципал – МГАТ, urban GIS);
-табиатни муҳофаза қилиш (environmental GIS);
-ер АТ;
-сув ресурслари мониторинги;
-геология ва геологоразведка ва ҳ.к.
4.4. ГАТларнинг функционал имкониятлар бўйича классификацияси
Функционал имкониятлар бўйича қуйидаги ГАТлар фарқланади:
-универсал (инструментал, тўлиқ функционал);
-ихтисослаштирилган;
-ГАТ-вьюверлар.
Универсал ГАТлар очиқлиги билан характерланади, маълумотларнинг турли форматлари билан ишлайди, етарли даражада кучли график редакторга эга, турли иловаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш (функциялар наборини катталаштириш) воситаларига эга. Ривожланишга ва янги версиялар яратилишига қараб, бу ГАТлар ҳам умумий, ҳам махсус аҳамиятдаги модулларнинг (масалан, MapInfo, ArcInfo ва бошқа ГАТлар) катта сони билан таъминланади.
Ихтисослаштирилган ГАТлар парамеирларнинг берилган наборида масалаларнинг тор доирасини ечади. Уларнинг асосий вазифаси – жараёнларнинг кечишини ва номақбул вазитларнинг олдини олиш, ҳужжатлар айланувини автоматлаштириш ва ҳ.к.дир.

Download 5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling