Мавзу: Географик карталарнинг мақсади ва уларни ўрганиш.
Карталарнинг таснифи. Карталарнинг турлари.
АБДУРАХМОНОВ САРВАР НАРЗУЛЛАЕВИЧ
Маърузачи: ЕРБ факультети “Геодезия ва геоинформатика”
кафедраси доценти
«ТИҚХММИ» МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТОШКЕНТ
Мавзу режаси
1. Географик карталарнинг мақсади ва уларни ўрганиш.
2. Карталарнинг таснифи.
3. Карталарнинг турлари.
4. ГАТлар классификацияси.
1. КАРТОГРАФИЯНИНГ УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ
Географик карталарнинг мақсади ва уларни
ўрганиш
Географик карталар иккита йирик гуруҳга -
умумгеографик ва мавзули карталарга бўлинади.
Умумгеографик карталар ер куррасининг
қиёфасини ва ҳудудда жойлашган объектларнинг
айрим
хусусиятларини
ифодалайди:
рельеф,
гидрографик тармоқ, ўсимлик ва тупроқлар, аҳоли
пунктлари, алоқа йўллари ва воситалари карта
мазмунининг элементлари ҳисобланади. Баъзан
уларнинг мазмунига сиёсий - маъмурий бўлиниш
ҳам киритилади.
Мавзули
карталар
турли
табиий
ва
иқтисодий - ижтимоий ҳодисалар ҳамда уларнинг
сифат ва миқдор кўрсаткичли хусусиятларини акс
эттиради. Мавзули карталар мазмунан ниҳоятда
хилма - хилдир. Уларнинг мазмуни ҳудуд бўйича
тарқалган исталган ҳодиса бўлиши мумкин.
Мазкур мавзуни ўрганишда
талабалар олдида турган асосий
вазифалар қуйидагилардан иборат:
-географик
карталар
турлари,
уларнинг
таснифи,
асосий
умумгеографик ва мавзули карталар
мазмунини ўқиш, таҳлил қилиш ва
баҳолаш;
-картографик
асарларга
библиографик
кўрсаткичлар
ёзиш
бўйича кўникмага эга бўлиш;
-карталар мазмунини ўқиш учун
картанинг
шартли
белгилари
ва
легендасидан фойдаланишни ўрганиш;
-МДҲ давлатларининг замонавий
картографик
ўрганилганлиги
ва
картографик
манбаларнинг
хусусиятлари ҳақида тасаввурга эга
бўлиш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |