Тема: сущность и факторы генерализации. Виды генерализации


Ўзаро боғлиқликларни кўрсатувчи карталарда


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana22.10.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1716099
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1- мавзу

Ўзаро боғлиқликларни кўрсатувчи карталарда воқеа ва ҳодисаларнинг иккита ёки ундан
кўп бўлган маълумотларининг боғлиқлиги кўрсатиб берилади. Масалан, аҳоли, қишлоқ хўжалиги
экинларини жойлаштиришда аҳолининг ишга яроқлилиги, тажрибаси, сув билан боғлиқлик
асосий кўрсаткич бўлиб кўринади.
Инвентаризация карталарида табиат ва жамиятдаги воқеа ва ҳодисалар ҳисобга олиниб,
уларнинг ҳолати, ўрни кўрсатилади. Бундай карталар махсус қабул қилинган тасниф асосида
яратилади. Бундай карталар асосан аналитик карталар бўлиб, мазмуни бирмунча соддароқ.
Баҳолаш карталари инвентаризация карталари асосида тузилади. Бундай карталар
амалий аҳамиятга эга бўлиб, бевосита амалда қўлланилмоқда. Бу карталардан махсус баҳолаш
ишларида фойдаланилади.
Индикация карталари яхши ўрганилган воқеа ва ҳодисалар ёрдамида бошқа ҳали
ўрганилмаган ёки номаълум ҳодисаларни очиш ва уларни олдиндан айтиб бериш учун
тузиладиган карталардир.


Прогноз қилиш карталари ҳозирги вақтда маълум ва мавжуд эмас, бевосита ўрганиш
имконияти бўлмаган воқеа ва ҳодисаларни тасвирлайди.
Масалан:
• вақт бўйича прогноз натижалари (об-ҳаво, беш йилдан кейин атроф-муҳит ҳолати ва бошқалар);
• фазо бўйича прогноз хулосалари (республика ҳудудларидаги нефть ва газ конларини прогноз қилиш,
бошқа сайёралардаги воқеаларни прогноз қилиш).
Прогноз қилиш карталарини олдиндан айтиб бериш эҳтимоли ишончлилиги бўйича қисмларга
ажратиш муҳим аҳамият касб этади, унга кўра карталарнинг қуйидаги турлари ажратилади:
• дастлабки прогноз қилиш карталари-ҳодисаларни барча шарт-шароити ва боғлиқликларининг
тахминан ўхшашлигига кўра тўлиқ ва етарли бўлмаган маълумотлар асосида прогноз қилиш
ва
натижани картада тасвирлаш; бундай карталар асосан майда масштабда тузилади;
• эҳтимолдан узоқ бўлмаган прогноз қилиш карталари - анча деталлашган таҳлил асосида асосий
ўзгариш тенденциялари ҳисобга олиниб, ишончли ўрнатилган ўхшашлик ва боғлиқликлар асосида
тузилади; бу кўпинча ўрта масштабли карталардир;
• ғоят эҳтимолий прогноз қилиш карталари - ҳодисаларнинг жойлашиши, кўрсаткичлари, яқинлашиш
ва фаоллик кўрсатиш вақти яқинлашганда барча омиллар эътиборга олиниб, анча деталлашган ва
йирик масштабда тузилади;
• келажакни чамалаш карталари - бу ғоят эҳтимолий прогноз қилиш карталарининг энг юқори ҳолати
бўлиб, ҳодисанинг кутилиш вақти аниқ маълумотлар асосида билинган ва оқибатда нима содир
бўлиши прогноз қилинган карталардир.



Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling