Темы лабораторных работ


Маълумотни қўшиш учун интерфейс тузиш


Download 0.84 Mb.
bet9/13
Sana04.05.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1424267
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
web dasturlashga kirish (1)

Маълумотни қўшиш учун интерфейс тузиш
Демак, бизда маълумотлар базасида бирон-бир жадвал бор. Бу жадвалга маълумотни қўшишга мўлжалланган интерфейс тузиш учун унинг структурасини (яъни унинг майдонлари жамланмасини) html-формада тасвирлаш керак бўлади.
Бу топшириқни қуйидаги таркибий топшириқларга бўлиб чиқамиз:

  • МБ билан уланишни ўрнатиш;

  • МБ ишини танлаш;

  • Жадвал майдонлари рўйхатини олиш;

  • html-формада майдонларни тасвирлаш.

Бундан кейин формага киритилган маълумотларни маълумотлар базасига киритиш керак бўлади.
Бу топшириқларнинг барчасини тартиб билан кўриб чиқамиз.
Алоқа ўрнатиш
Демак, биринчи галдаги вазифа – бу маълумотлар базаси билан алоқа ўрнатиш. mysql_connect функциясидан фойдаланамиз. mysql_connect синтаксиси
mysql_connect ресурси ([сервер қатори[, username қатори[, password қатори[, мантиқий new_link[, бутун client_flags]]]]])
Бу функция MySQL сервери билан алоқа ўрнатади ва бу алоқага кўрсаткич қайтаради ёки муваффақиятсиз чиққанда FALSE кўрсатади. Етишмаётган параметрлар учун қуйидаги маънолар муваққат қўйилади:
server = 'localhost:3306'
username = сервер жараёни эгасидан фойдаланувчи исми
password = бўш парол
Агар функция айнан бир хил параметрлар билан икки марта чақириладиган бўлса, янги уланиш ўрнатилмайди, аксинча ҳавола эски алоқага қайтарилади. Бундан қочиш учун эса, ҳар қандай ҳолатда янги бир алоқа очишга мажбур қилувчи new_link параметридан фойдаланилади.
client_flags параметри – бу қуйидаги константалар комбинацияси:
MYSQL_CLIENT_COMPRESS (сиқиш протоколидан фойдаланилади), MYSQL_CLIENT_IGNORE_SPACE
(функция номидан сўнг пробел қўйишга рухсат беради),
MYSQL_CLIENT_INTERACTIVE (interactive_timeout бир сония кутиш - wait_timeout – уланиш тугатилишигача). new_link параметри PHP 4.2.0 да мавжуд, client_flags эса – PHP 4.3.0 да.
Сервер билан уланиш, агар у бунгача mysql_close() ёрдамида ёпилмаган бўлса, скриптни амалга ошириш тугалланишида беркилади.
Шундай қилиб, “123” паролли nina фойдаланувчиси учун локал серверда маълумотлар базаси билан уланишни ўрнатамиз.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling