Темир йўл транспортида бошқарув ва режалаштириш
Download 22.83 Kb.
|
3-mavzu (1)
3.Ташиш жараёнини ташкил этиш соҳасида бажариладиган функциялар
- ташиш жараёнини оператив бошқаришни ташкил этиш, Компания корхоналарини ва бўлинмалари билан биргаликда поездлар ҳаракати жадвалини, ҳаракат воситалари иши меъёри, юк ва йўловчилар ташиш режасини тасдиқлаш; - ташиш шароитлари бўйича умумий меъёрий ҳужжатлардан фойдаланиш, меъёрларни ишлаб чиқиш, уларнинг ижросини таҳлил қилиш ва йўналтириб туриш, юк вагонлари ва контейнерлардан фойдаланишни назорат қилиш; - фавқулотда ҳолат вазиятларида юк ортишни мувофиқлаштириш ва поездлар ҳаракатини ташкил этиш. 4. Техникавий сиёсат соҳасида бажариладиган функциялар - Компания корхоналари билан ҳамкорликда мутлақо янги техник воситалар, технологиялар, жиҳозлар ва материалларни яратиш ва улардан фойдаланиш юзасидан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг устувор йўналишларини белгилаш, амалдаги жараёнлар ва шарт-шароитларни такомиллаштириш, ушбу ишларни молиялашни амалга ошириш; - ҳаракат воситаларига техник хизмат кўрсатадиган экологик тоза технологиялар, зарарли чиқимларни камайтирадиган жараёнлар ва услубларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; - илғор тажрибаларни ёйилиши, ихтирочилик, рационализаторлик ва патент, лицензия фаолиятини қўллаш. 5. Моддий-техник таъминот соҳасида бажариладиган функциялар - темир йўл транспортининг моддий-техника ва ёнилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва таъминлашни ташкил этиш, шунингдек, тегишли вазирликлар, уюшмалар ва идоралар билан ҳамкорликда темир йўл транспорти учун етказиб бериладиган давлат тасаруфидаги маҳсулотларни етказиб бериш таркиби бўйича буюртмаларни шакллантириш, Компания корхоналарини, марказлашган номенклатура бўйича тақсимланадиган маҳсулотлар билан таъминлаш; - табиий офатлар, фалокатлар ва бошқа кутилмаган ишлар оқибатларини бартараф этиш учун моддий-техник ресурсларнинг асосий захираларини яратиш; - фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Компания ҳисобидан молиявий ҳамда моддий ресурсларнинг идоравий захираси яратилади, шунингдек Компания корхоналари, муассаса ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан объектив молиявий ва моддий ресурслар захираси ташкил этилади. Фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захирасининг номенклатураси ва ҳажми уларни ташкил қилинаётган орган томонидан белгиланади; - компания эҳтиёжи учун моддий-техника ресурсларини етказиб берувчилар билан ўзаро алоқалар ва ҳамкорлик бўйича ишларни ташкил этиш; - ресурс ва энергия таъминоти бўйича ишларни ташкил қилиш; - темир йўл транспортининг сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш ва фавқулодда ишлар учун моддий ресурсларни шакллантириш. 6. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида бажариладиган функциялар -хорижий темир йўллар (идоралар), ташкилотлар, фирмалар билан белгиланган тартибда юк ва йўловчилар ташиш, халқаро транспорт алоқаларини ривожлантириш масалалари юзасидан битм ёки шартномалар ишлаб чиқиш ва тузиш, Ўзбекистон Республикаси Хукумати номидан халқаро темир йўл ташкилотлари фаолиятида иштирок этиш; - Компания хорижий шериклар билан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда улар олдида халқаро транспорт ҳуқуқий субъекти сифатида қатнашади. Компания йўловчилар ва ташқи савдо юкларни ташиш билан боғлик масалаларни ҳал этиш учун хорижий темир йўлларда ўз ваколатхонаси ёки ишончли вакилига эга бўлиши мумкин; - Ҳамдустлик давлатларининг тегишли бошқарув идоралари билан темир йўл транспортининг фаолият кўрсатиб туриш масалалари юзасидан битмлар имзолаш; - Компания ходимлари хорижга чиқиши учун белгиланган тартибда паспорт - виза ҳужжатларини расмийлаштиришга тайёрлаш; - ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, амалдаги қонунчиликда тақиқланмаган олди - сотди ишларини бажариш, Компания эҳтиёжини таъминлаш учун белгиланган тартибда экспорт-импорт жараёнларини амалга ошириш. 7. Ходимлар, меҳнат ва ижтимоий масалалар соҳасида бажариладиган функциялар -Компания ходимларни танлаш, устириш, рағбатлантириш, ижтимоий муҳофаза масъулияти тизимларини белгилайди; - Компания корхоналари эҳтиёжига караб, ходимларни касбий ва иқтисодий ўқуви тизимини ташкил қилиш, тасарруф ва моддий базани ривожлантиришни таъминлаш; - ўқув юртларида ва ишлаб чиқаришда оммавий касб ходимлари ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни, шунингдек, уларни амалиёт синовидан ўтказишни таъминлаш; - темир йўл траспортида самарали ходимлар сиёсатини юритиш; - бевосита поездлар ҳаракати ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлик Компаниянинг айрим тоифадаги ходимлари учун амалдаги қонунлар хусусиятига қараб иш шароитлари, иш вақти режими ва дам олиш вақтини белгилаш. Download 22.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling