Темир йўл транспортида бошқарув ва режалаштириш
Download 22.83 Kb.
|
3-mavzu (1)
Темир йўл транспортида бошқарув ва режалаштириш Режа: 1. “Ўзбекистон темир йўллари» темир йўл компаниясининг асосий мақсади ва фаолият йўналишлари 2. Ўзбекистон темир йўллари» темир йўл компаниясининг асосий вазифалари 3. Ташиш жараёнини ташкил этиш соҳасида бажариладиган функциялар 4. Техникавий сиёсат соҳасида бажариладиган функциялар 5. Моддий-техник таъминот соҳасида бажариладиган функциялар 6. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида бажариладиган функциялар 7. Ходимлар, меҳнат ва ижтимоий масалалар соҳасида бажариладиган функциялар 8. “Ўзбекистон темир йўллари» темир йўл компанияси бошқарувининг ташкилий ва ишлаб чиқариш тузилмаси 9. “Ўзбекистон темир йўллари” темир йўл компанияси бошқарувининг тизимлари 10. “Ўзбекистон темир йўллари” темир йўл компанияси бошқарувининг ташкилий тузилмаси 1. “Ўзбекистон темир йўллари» темир йўл компаниясининг асосий мақсади ва фаолият йўналишлари Темир йўл транспорт компаниясининг асосий мақсади транспортнинг умумий вазифаларидан келиб чиқиб, шу жумладан темир йўл транспортидан ҳам, у ўз вақтида, юқори даражали хизмат кўрсатиш жараёнида, мамлакат аҳолиси ва иқтисодиёти тармоқлари темир йўл транспорти хизматига эҳтиёжини қондириш, юк ва йўловчиларга энг кам молиявий ва моддий сарф билан хизмат кўрсатишга қаратилгандир. “Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси фаолиятининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 7 ноябрдаги ПФ-982 Фармонида аниқ кўрсатиб ўтилган. Улар қуйидагилар: - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ислоҳ қилинишини ҳисобга олиб, темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш бозори конъюктурасини ўрганиш, унинг ривожланишини башоратлаш ва жойлаштириш; - темир йўл транспорти корхоналари томонидан истеъмолчиларга халқаро андозаларда хизмат кўрсатилаётган хизматлар тармоғини кенг қўламли ташкил этиш асосида транспорт хизмати бозорида темир йўл транспортининг рақобатбардошлигини таъминлаш; - темир йўл транспорти тармоғининг барқарор ишлашини ва ўтказиш қобилятини ошириш юзасидан чоралар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; - темир йўл транспортида илмий-техник ва инвестиция сиёсатини юритишни ташкил этиш, янги техника ва технологияларни жорий этиш, темир йўл транспортини ҳар томонлама ривожлантириш; - мижозларга кам сарф билан хизмат кўрсатиш сифатини оширишни ҳисобга олган ҳолда юк, йўловчи, почта ва багажларни ташиш соҳасида белгиланган тартибда тариф сиёсатини юритиш. 2. Ўзбекистон темир йўллари» темир йўл компаниясининг асосий вазифалари “Ўзбекистон темир йўллари» темир йўл компанияси Низомида компания фаолиятининг асосий вазифа ва функциялари қуйидагича белгилаб берилган: 1. Юқори даражали хизмат кўрсатиш жараёнида мамлакат иктисодиёти ҳамда аҳолининг темир йўл транспортида ташишга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида темир йўл транспортининг барқарор ва хавфсиз ишлашини, бошқа турдаги транспортлар билан ўзаро уйғун тарзда ишлашини таъминлаш, қулай муддатларда манзилга етқазиш жараёнида йўловчилар саломатлиги ва ҳаётини сақлаш, ташилаётган юкларнинг бутлигини таъминлаш билан бирга истеъмолчиларга кенг қамровли ишлаб чикариш, савдо, сайёҳлик ва бошқа хизматларни кўрсатиш; 2. Халқаро андозаларда хизмат кўрсатиш, темир йўл транспорт корхоналари томонидан истеъмолчиларга кўрсатилаётган кенг қўламли хизматлар тармоғини ташкил этиш асосида транспорт хизмати бозорида темир йўл транспортининг рақобатбардошлигини ошириш; 3. Мижозларга кам сарф билан хизмат кўрсатиш сифатини оширишни ҳисобга олган ҳолда юк, йўловчи, почта ва багажларни ташиш соҳасида белгиланган тартибда тариф сиёсатини юритиш; 4. Темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш бозори конъюктурасини ўрганиш, унинг ривожланишини башорат қилиш ва жойлаштириш; 5. Темир йўл транспорти тармоғининг барқарор ишлашини ва ўтқазиш қобилятини ошириш юзасидан чоралар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 6. Темир йўл транспортида ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини юритишни ташкил этиш, янги техник ва технологияларни жорий этиш, темир йўл транспортини ҳар томонлама ривожлантириш; 7. Бекатларда ва поездларда сервис хизматини яхшилаш юзасидан хусусий мулкчилик шаклини қўшиб ҳисоблаганда, мулкчиликнинг нодавлат шаклидаги корхоналарни ташкил этиш, бошка хизмат турларини кўрсатишни рағбатлантириш; 8. Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ягона техника сиёсати, менежментнинг замонавий усуллари асосида илғор технологияларни кенг жорий этиш; 9. Хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, улар ҳисобидан Компанияни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш; МДҲ мамлакатлари темир йўл транспорти бўйича Кенгаш қарорларини бажариш, темир йўл транспортида ва халқаро ташиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш; 10. Компания ва унинг саноат корхоналарида, асосий фаолият бўлинмалари ишлаб чиқариш базасида Компаниянинг таъмир-фойдаланиш эҳтиёжи ва ривожланиши учун импорт ўрнини боса оладиган эҳтиёт қисмлар, узеллар, деталлар, жиҳозлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ривожлантириш; 11. Компания корхоналари ўртасида иқтисодий муносабатларнинг асосий тамойилларини, қоида ва услубларини қарор топтиришни ишлаб чиқиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 2 мартдаги ПФ- 2815-сонли «Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш» тўғрисидаги Фармонида “Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг асосий вазифалари қуйидагилар деб белгиланган: 1. Темир йўл транспортининг барқарор самарали ишлашини, ташилаётган юкларни хавфсизлигини, юқори даражали хизмат кўрсатилишини таъминлаш; 2. Темир йўл бекати ва поездларда сервис ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатишда нодавлат корхоналар, ҳамда хусусийлаштирилган корхоналар иштирок этишини ташкил қилиш; 3. Моддий-техника базасини мустахкамлаш, темир йўл тармоғини янада ривожлантириш ва унинг ўтказиш қобилятини ошириш, ягона техника сиёсати ва менежментнинг замонавий усуллари асосида илғор технологияларни кенг жорий этиш; 4. Хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва халқаро ташиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш. Download 22.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling