Темир йўл транспортининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи


Ўрта Осиёга темир йўл транспортининг кириб келиши


Download 0.59 Mb.
bet2/5
Sana19.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1626009
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Маъруза

Ўрта Осиёга темир йўл транспортининг кириб келиши
Ўзбекистоннинг темир йўллари тарихи 1874-йилдан бошланган бўлиб, ушбу даврда махсус комиссия Оренбург-Тошкент темир йўли қурилишини зарур деб топган. Ўрта Осиёда темир йўлларнинг қурилиш тарихи 1880-йилда Каспийорти темир йўли қурилишидан бошланади.
Ўрта Осиё ҳудудида темир йўл қурилиши энг катта муаммони ҳал этишга қаратилган. У Чор Россиясининг бу ўлкаларда ҳарбий устунлиги ва сиёсий ҳукмронлигини кучайтиришга хизмат қилиши керак эди. Шунинг учун ҳам темир йўл қурилиши даставвал каспийортидан бошланган. 1880-йил Ахал-Текин экспедициясидан сўнг Каспий денгизидан қизил Арватгача темир йўл қурилди. Вазиятга кўра уни Чоржўй ва Самарқандгача давом эттириш шарт эди.
Ўрта Осиёда узунлиги 217 чақиримни ташкил этадиган биринчи темир йўл 10 ойда қуриб битказилди. 1881-йил 20-сентябрда Михайлов қўлтиғидан қизил Арватгача бўлган пўлат излар устидан поездлар қатнай бошлади. Кейинчалик қизил Арватдан Самарқандгача темир йўл давом эттирилди, ҳамда иккинчи Каспийорти темир йўл баталони ташкил этилди. 1895-йил май ойида муҳандис А.И.Урусатьев бошчилигида темир йўлларни Самарқанддан Тошкент ва Андижонгача давом эттиришга киришилиб, бу иш 4 йилдан сўнг ниҳоясига етказилди ва темир йўл узунлиги 2368 чақиримга етди.
Россия 1900-йил кузида Оренбург – Тошкент темир йўл қурилишини бошлаб юборди. қурилиш 2 томонлама - Оренбург ва Тошкентдан бошланиб, 1906-йилда умумий узунлиги 1736 чақирим бўлган Оренбург-Тошкент темир йўли фойдаланишга топширилди. 354 чақиримдан иборат Кинел – Оренбург тармоғи ҳам ўша йиллари қурилган эди. Бутун темир йўл тармоғи 1906-йилда 2090 чақиримдан иборат бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор.
Ўзбекистонда темир йўлларнинг ривожланиши, ҳозирги ҳолати ва истиқболлари
Чор Россияси ва Советлар даврида ўтган қарийб 130 йил давомида ўлкамиз бойликлари узлуксиз ташиб кетилган. «Шу давр ичида халқимиз бошига не-не кулфатлар, балою-офатлар ёғилмади» дейилади юртбошимиз И.А.Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида.
Темир йўл транспорти эндиликда мамлакатимиз иқтисодиёти учун фаолият кўрсатмоқда. Ўз навбатида, давлатимиз ва ҳукуматимиз ҳам бу тармоққа катта эътибор қаратмоқда. Саноқли йиллар ичида бир неча километрларда янги йўллар қурилиб, қудратли корхоналар бунёд этилди.
Тошкент вокзалининг дастлабки кўриниши

Тошкент вокзалининг ҳозирги кўриниши

Мустақилликка эришганимиздан кейин Республикамизда катта ўзгаришлар бўлиб ўтмоқда, шу жумладан, темир йўл соҳасида ҳам. Булардан бири Учқудуқ-Мискен-Султонузақ темир йўл қурилишидир. Янги темир йўл лойиҳаси 1993-йилиёқ тузилиб, кўплаб лойиҳалардан энг мақбули танлаб олиниб. Ва 1996-йилдаёқ янги йўл қурилиши бошланган. Бу темир йўл тўла ишга тушгандан сўнг қорақалпоғистон республикасига, Хоразмга юк ташувчи ва йўловчи поездлари тўғридан-тўғри ўз юртимиз ҳудудидан борадиган бўлди. Бундан ташқари, янги корхоналар қурилиши, саҳро бағрида янги ерлар ўзлаштирилиши, темир йўл шоҳобчаларига хизмат кўрсатиш ҳисобига минг-минглаб иш жойларининг очилишига имкон яратди.

Темир йўл транспортини истиқболли ривожлантириш дастурига мувофиқ устивор вазифалар қаторида қуйидагилар белгиланган:
- янги темир йўл линияларини қуриш;
- темир йўл участкаларини электрлаштириш;
- мавжуд темир йўллар қувватини тиклаш;
-ҳаракатдаги таркибларни таъмирлайдиган базаларни ривожлантириш;
- вагон ва локомотивлар паркини замонавийлаштириш;
- тезюрар транспорт коммуникацияларини ташкил этиш.
Трансафғон йўлагини барпо этишда янги /узор-Бойсун-қумқўрғон темир йўл линиясининг қурилиши алоҳида аҳамиятга эга.
Учқудуқ 2-Мискин, Газўчоқ-Мискин-қораўзак янги темир йўл линиясининг қуриб ишга туширилиши Ўзбекистон темир йўллари тармоғига барқарор ўзгаришлар олиб кирди.
Ўзбекистонда темир йўлларга ва умуман ҳалқ хўжалигига етук мутахассислар тайёрлаш, темир йўл учун кенг кўламли илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишларини олиб бориш йўлида Республикада ягона Тошкент темир йўл муҳандислари институти фаолият кўрсатади.

Йўлнинг устки қурилмалари таркиб ҳаракатини йўналтиришга, ғилдираклар орқали ҳаракат кучларини қабул қилиш ва уларни йўлнинг остки қисмига ўтказишга хизмат қилади.



1-ер полотносининг грунт тўкмаси; 2—қош чизиқ (бровка); 3— йўл чети (обочина); 4- қум қатлами; 5— балласт қатлами; 6—ёнбағир (откос); 7—берма; 8—резерв (захира ўймаси); 9— сув қочирувчи ариқча.

1-релслар; 2-шпалалар; 3-релсларнинг оралиқ маҳкамлагичлар; 4-шчебен балласт; 5-қумли тўшама.
Йўлнинг устки қурилмалари (1, 2 расм) комплекс конструкция бўлиб, балласт қатлами, шпалалар, релслар, релс маҳкамлагичлар, силжишга қарши мосламалар, стрелкали ўтказгичлар, кўприк ва ўтказгичларнинг брусларидан таркиб топади. Шпалалар билан бириктирилган релслар релсли - шпалали йўл панжараларини ташкил қилади. Унинг шпалалари ер полотносининг асосий майдончаси устига тўшалган балласт қатламига қўйилади. Балласт қатлами қалинлиги ва шпалалар орасидаги масофа ер полотносига бўладиган босимни унинг босим вақтида эзилиши ва босим йўқолгандан кейин асл ҳолига қайтишини таъминлаши керак. 3 расмда йўл устки қурилмасининг ягона конструкция сифатида ишлаши кўрсатилган. Ҳаракат таркибининг босими ғилдиракларнинг йўл билан туташган жойидан пастга томон узоқлашган сари таъсир юзаси катталаша боради ва ер полотноси сатҳига тахминан 0,8·10 кПа куч билан бир текисда тарқалади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling