- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
- ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
- ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ
- ТЕМИРОВА МАТЛАБ ИБОДОВНА
- “ҚОПЛАМА ҲОСИЛ ҚИЛУВЧИ ПОЛИМЕРЛАР КИМЁВИЙ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ” фанидан
- “Табиий чармни бўяш” мавзусининг электрон ўқув модулини яратиш
- мавзусидаги
- БИТИРУВ ИШИ
- Раҳбар: доц. Хабибуллаев Р.А.
-
- Тошкент-2019
- Лойиҳанинг долзарблиги
- "Қоплама ҳосил қилувчи полимерлар кимёвий назарий асослари" фанининг "Кўп компонентли суюқ аралашмаларни ажратиш" модули ишлаб чиқаришда қўлланиладиган технологик жараёнларнинг назарий асослари, уларнинг кечиш қонуниятлари ва қурилмалари конструкциялари, ҳамда ушбу жараёнлар самарадолигини ошириш ва жадаллаштириш йўлларини ўрганишга йўналтирилган бўлиб, модул якунида талабаларда технологик жараёнларни ишлаб чиқариш шароитида самарали бошқариш, қўлланилаётган қурилмаларни узоқ муддат юқори иш унумдорликда эксплуатация қилиш каби билим ва кўникмалар шакллантиради. “Қоплама ҳосил қилувчи полимерлар кимёвий назарий асослари" фанини талабаларига чуқур ўргатиш учун замонавий ва юқори самарали инновацион педагогик ва ахборот коммуникацион технологияларни қўллаш долзарб масалалардан ҳтсобланади.
- Фаннинг ушбу мавзусиннинг модул тизимида қайта ишлаб чиқилиши келгусида талабаларнинг фанни ўзлаштиришларида ҳамда уларнинг озиқ-овқат технологиялари соҳалари бўйича етук кадрлар бўлиб етишишларида катта аҳамиятга эга.
- Модулнинг мақсади
- Битирув ишининг асосий мақсади "Қоплама ҳосил қилувчи полимерлар кимёвий назарий асослари" фанини ўқитишда янги интерфаол методларни қўллаш, фанга мультимедиа материалларини тадбиқ этиш, хорижий тажрибалардан фойдаланиш, замонавий усул ҳамда техник воситаларни қўллаш; талабаларнинг мустақил фаолият кўрсатиш кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳисобланади.
- Модулнинг вазифалари
- “Табиий чармни бўяш” мавзусининг долзарблигини асослаш;
- битирув иши мавзусининг объекти ва предметини белгилаш;
- мавзу бўйича адабий манбаларни таҳлил қилиш ва шарҳлаш;
- ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари, соҳасидаги сўнгги ютуқларини ўрганиш ва уларни таҳлил қилиш;
- юқори самарали замонавий таълим ва инновацион технологиялар, илғор хорижий тажрибаларни, шунингдек, глобал интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва ахборот-коммуникация технологияларини олий таълим жараёнларига фаол татбиқ этиш йўлларини ўрганиш;
- мавзу бўйича маъруза матнларини ишлаб чиқиш;
- мавзу бўйича назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар ишлаб чиқиш.
- Битирув ишининг концепцияси
- Битирув ишида асосий эътибор талабаларга дарс бериш жараёнини замонавий педагогик технологиялар, интерфаол усуллар билан самарадорлигини ошириш, машғулотларда кенг миқёсда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятларида эса имкон қадар интернет технологияларидан, масофавий таълим усулларидан унумли фойдаланиш, хорижий манбалардан кўпроқ маълумот олишга қаратилди. Модулни шакллантиришга нисбатан бундай ёндашув фанни ўрганишни замонавий тарзда ривожлантириш, талабаларнинг фанни юқори мотивация билан қизиқиб ўрганишларига имкон беради.
- Натижаларнинг амалиётга жорий этилиш кўлами ва аҳамияти
- Мазкур модуль замонавий педагогик технологиялар, интерфаол усуллар, замонавий ўқитиш методлари ва ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ қилган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, ўқув жараёнининг янада самарали бўлишига, ҳамда талабаларнинг ўқув материалларини тўлиқ ўзлаштиришларига ва ўз устида мустақил ишлашларини таъминлашга замин яратади. Бу эса озиқ-овқат технологиялари соҳасида етук мутахассис кадрларни етиштиришда катта аҳамият касб этади.
- Модулнинг предмети ва объекти
- объекти - дарс жараёнини замонавий хорижий тажрибаларга асосланган педагогик технологиялар, интерфаол усуллар билан бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятларида эса имкон қадар интернет технологияларидан, масофавий таълим усулларидан кенг фойдаланиш ҳисобланади.
- предмети – “Асосий технологик жараёнлари ва қурилмалари” модулида ўқув жараёнини ташкил этишнинг интерфаол шакллари, усуллари, график органайзерлар, кейслар, мультимедиа материаллари, масофавий ўқитиш усуллари, интерфаол тестларни ва ҳоказоларни қўллаш.
- Хорижий мамлакатлардиги таълим тизими таҳлили
- 2001 йилда 29 та Европа давлатлари таълим вазирлари томонидан Болонья декларациясининг имзоланиши Европа таълим ҳудудини яратилишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Болонья декларациясига кўра дипломларнинг ўзаро тан олиниши яъни ўқитиш натижаларини якуний кўрсаткичларнинг ўзаро тан олиниш муддати 2010 йил деб белгиланган эди. Болонья декларациясига кириш учун қуйидаги дастлабки талаблар қўйилади:
- Олий ўқув юртигача 12 йиллик таълим:
- Икки босқичли олий таълим – бакалавриат ва магистратура;
- ўқув жараёни ва ўқитиш натижаларини баҳолаш ЕСТS кредит
- технологияси асосида ташкил этилиши.
- Одатда ўқув режасидаги фанларга ажратиладиган кредитлар сони 3 га тенг ундан кўп ва кам сонли фанлар ҳам мавжуд. Кредитлар йиғиндиси семестрда – 30, ўқув йилида – 60, бакалавриатдаги ўқув даврида – 240 ни ташкил этади.
- Ҳозирги кунда компьютерли ўқитиш технологиялари шу даражада ривожланиб кетдики, ҳатто масофавий ўқитиш тизимини ўз ичига тўлиқ қамраб олмоқда. Жумладан масофавий ўқитиш Япония, Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Шведция, Корея, Финляндия, Австралия ва Россияда ривожланмоқда. Масофавий ўқитиш фақат миллий таълим тизимлардагина ривожланиб қолмай, балким, алоҳида тижорат компанияларида ҳам ривожланмокда, масалан IBM, General Motors, Ford ва бошқалар.
- Амалий машғулотлар технологик харитаси
- Фаол ва пассив ўқитишнинг самарадорлиги
- Самарали ҳисобланган қуйидаги таълим технологиялари ўқитиш жараёнида кенг қўллаш тавсия этилади:
- Муаммоли ўқитиш технологияси.
- Табақалаштирилган ўқитиш технологияси.
- Индивидуаллаштирилган ўқитиш технологияси.
- Компютерли ўқитиш технологияси.
- Ишбилармонлик ўйинлари технологияси.
- Модулли ўқитиш технологияси.
- Масофавий ўқитиш.
- Интерактив ўқитиш технологияси.
- Фанни модулли ўқитишда қуйидаги юқори самарали технологиялардан ўқитиш усулларидан фойдаланилади
- ақлий ҳужум;
- кейс-стади;
- кластерли таҳлил;
- Венн диаграммаси.
- БББ (биламан, билишни хоҳлайман, билиб олдим).
- “Бўялган ва бўялмаган табиий чарм” мавзуси бўйича тузилган
- “Венн диаграммаси”
- 1. Модда алмашиниш
- 2. Кўп миқдорда энергия талаб қилади
- 3. Интенсивлаш фан софасининг актуал масалаларидан ҳисобланади
- 4.Температура режимига боғлиқ.
- 5. Узлуксиз равишда жараённи олиб бориш тавсия этилади.
- 1. Модда алмашиниш
- 2. Уни амалга ошириш қурилмалари мураккаб конструкцияга эга
- 3. Концентрациялар фарқига асосланган жараён
- 4. Унда катализаторлардан фойдаланиш кенг тарқалган.
- 5. Физикавий жараён.
- “Модда алмашиниш”мавзусига тузилган
- “Синквейн”
- 1. Тест
- Модда алмашиниш жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи
- а) Муҳит температураси
- б) Муҳит босими
- в) Фазалар концентрациялар фарқи
- г) Фазалар температуралари
- 3. Қиёсий таҳлил
- Ректификациялаб ва дистилляциялаб суюқ аралашмаларни ажратишни қиёсланг.
- 2. Тушунча таҳлили
- Ректификация жараёни бу – ...
- 4. Амалий кўникма
- Ректификациялаш колоннасининг баландлиги жараённинг қайси параметри билан боғлиқлиги бор .
- “Суюқ аралашмаларни ажратиш” мавзусида Ассессмент
- “Модда алмашиниш” мавзуси бўйича тузилган
- “БББ”
- "Кўп компонентли суюқ аралашмаларин ажратиш" мавзусида "Чархпалак" методини қўллаш. (соат стрелкаси бўйича)
- КЎП КОМПОНЕНТЛИ СУЮҚ АРАЛАШМА
- МОДДА АЛМАШИНИШ ТАРЕЛКАЛАРИ
- "Кўп компонентли суюқ аралашмаларин ажратиш" мавзусида Кластер методини қўллаш.
- Macromedia Flash MX дастуридаги Motion ва Shape ҳаракат анимацияларининг график органайзерлар воситасида таҳлили
- Мультимедиа ишланмаси баёни (сценарийси)
- Тадқиқ қилиеаётган жараён ва уни амалга ошириладиган қурилмани Power Point дастурида анимацияси амалга оширилди
- ХУЛОСА
- Битирув ишини бажариш жараёнида мавзу бўйича илмий ва педагогик манбаларни, ҳамда услубий ишлар таҳлили амалга оширилди.
- “Қоплама ҳосил қилувчи полимерлар кимёвий назарий асослари” фанидан “Кўп компонентли суюқ аралашмаларни ажратиш” мавзусининг электрон ўқув модулини ишлаб чиқилди.
- Мазкур модулни ишлаб чиқишда замонавий интерфаол педагогик технологиялар, жумладан, Муаммоли, Табақалаштирилган, Индивидуаллаштирилган, Компютерли, Ишбилармонлик, Блиц-сўров, Модулли ўқитиш технологияларини қўллаш афзалликлари ёритилди
- Яратилган модулга интерфаол ўқитиш усуллари, график органайзерлар ва таълим ва ахборот технологиялари, хусусан, "Кейс-стади", "Венн-диаграммаси", “Синквейн”, "Чархпалак", Биламан-Билишни ҳоҳлайман-Билиб олдим", "Кластер", "Балиқ скелети" тадбиқ қилиш тавсия этилди ва улар мавзуни ёритишда қўлланилди.
- Мультимедиа материалларини, виртуал стендлар яратиш учун – Power Poin, Adobe Flash, интерфаол тестлар тузиш учун – iSpring QuizMaker дастурларидан самарали фойдаланилди. Натижада битирув иши мавзуси бўйича анимация ва 11 турдаги даражали тестлар тузилди.
- Кейс-стади усулини, модулли таълим тизимини ўқув жараёнига тадбиқ қилиш усуллари ўрганилди, ҳамда мавзу бўйича 2 та кейс ишлаб чиқилди.
- Модулнинг назарий қисми бўйича маъруза матни, ўз-ўзини назорат қилиш бўйича саволлар тўплами, якуний назорат тест-саволлари тайёрланди.
- Модулга оид 10 та тақдимот материаллари ишлаб чиқилди.
- Мазкур модулда ишлаб чиқарилган таклифлар ўқув жараёни сифатини таъминлаш, илмий ва маънавий-маърифий ишлар самардорлигини оширишга хизмат қилиш даражаси юқорилигини инобатга олиб турдош олий таълим муассасаларида кенг қўллаш ва Moodle масафавий ўқитиш тизимига юклаш тавсия этилади.
ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Do'stlaringiz bilan baham: |