Темперамент типлари
Download 165.97 Kb.
|
Методика таҳлиллари
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПСИХОГЕОМЕТРИК ТЕСТ: “Кимсиз: квадрат, айлана, тўртбурчак, учбурчак, зиг-заг”
- Салбийлари
БАРЧА ОЛИНАДИГАН ТЕСТЛАРНИНГ НАТИЖАЛАРИ Биринчи навбатда мактаб психологи ўқувчилар билан умумий тарзда самий савол-жавоб ўтказиши, яъни уларни топшириқни эркин бажаришга ҳозирлаши лозим. Ҳар қандай вазиятдаҳам тест натижаларининг салбий томонлари ўқувчидан сир сақланади, натижаси қониқарсиз чиққан ўқувчилар билан психологи алоҳида суҳбат ташкил этади ва суҳбат жараёнида, аввало суҳбатнинг сир сақланишига ўқувчини ишонтириши керак, суҳбат жараёнида ўқувчидаги муаммолар, муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилади. Суҳбат якунидан сўнг барча муаммоларни суҳбат дафтарига қайд этиб қўяди. Ҳамда ўқувчиларинг ота-оналари, синф раҳбари, фан ўқитувчилари биланҳам муаммодан келиб чиққан ҳолада муаммони тўлиқ ёритмасдан керакли тавсияларни бериб ва тушунтириш ишларини олиб боради ҳамда ўқувчининг юриш-туриши, ўзини тутиши атрофдагилар билан мулоқотга киришувчанлиги, дарслардаги иштирокини тўлиқ назоратга олиб ҳар хафтада бир маротаба ўқувчи билан суҳбатларни ташкил этиб боради токи ўқувчининг руҳий ҳолатида ўзгариш бўлмагунича. ПСИХОГЕОМЕТРИК ТЕСТ: “Кимсиз: квадрат, айлана, тўртбурчак, учбурчак, зиг-заг?” Ушбу тест шахсга алоқадор бир қанча муҳим характерологик сифатларни аниқлашга имкон беради.Тавсия этилган геометрик фигуралардан қайси бири Сизга яқинлигини белгиланг ва унга “1” рақами қўйинг. Қолганларини ҳам ёқишига қараб, 5 гача баҳолаб чиқинг. Энди сизга хос бўлган психологик хусусиятлар ва фазилатларни билиб олинг. Квадрат. Ҳаётий қадриятлари: тартиб, иш, анъаналар, репутация. Асосий психологик хусусиятлари: Ижобийлари – тартиблилик, интизом, ўз вақтида ишларни бажарадиган, озода-покиза, қонунга бўйсунувчи, меҳнатсевар, чидамли, тиришқоқ, қатъиятли, қарорлари қатъий, сўзининг устида турадиган, ҳалол, оқил, ақл билан иш кўрадиган, босиқ, тежамкор, пишиқ. Салбийлари – кўнглига ҳар хил фикрлар келадиган, бирёқлама, педант, ўта талабчан, майда-чуйдага ҳам эътибор берадиган, жиддий, чидамли, қайсар, консерватив, янгиликдан чўчийдиган, фантазияси камбағал, писмиқроқ, пишиқ. Учбурчак. Асосий қадриятлари: ҳокимият, лидерлик, амал, мавқе, ғалаба, манфаат. Асосий психологик сифатлари: Ижобийлари – яхши лидер, ўзига масъулиятларни оладиган, ҳар нарсада асосий моҳиятни кўрувчи, кучини сафарбар қила оладиган, ғалабага эриша оладиган, ўзига ишончли, қатъиятли, таваккалчи, ғайратли, тўғрисўз, ҳиссиётлари бой, ақлли. Салбийлари – эгоцентрик, эгоист, назорат қилишни яхши кўрадиган, ўзгача фикрларга тоқатсиз, ишга ўта берилувчан, ҳар нарсадан манфаат қидирадиган, қайсар, импульсив, бешафқат, тоқатсиз, қўпол, раҳмсиз, аччиғи тез, заҳарханда. Айлана. Асосий қадриятлари: инсонларга хизмат қилиш, оила бахти ва манфаати, болалар, мулоқот. Асосий психологик хусусиятлари: Ижобийлари – мулоқотга эҳтиёж, киришувчанлик, ҳаммабоп, меҳрибон, ғамхўр, садоқатли, кучли ижтимоий интуицияга эга, эмпатия ҳисси кучли, бағри кенг, қўли очиқ, ҳиссиётларга берилувчан, босиқ, ювош, кечиримли, жанжалдан йироқ юрувчи. Download 165.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling