Темперамент типлари
Салбийлари: ўзгалар фикрига тобелик, бетартиб, ўта юмшоқ, талабчан эмас, қатъиятсиз, нарсаларни аямайдиган, лақма, сентиментал, кўнгли бўш. Тўртбурчак
Download 165.97 Kb.
|
Методика таҳлиллари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Салбийлари: (танлаган болаларга эътибор қаратинг ва алоҳида шуғулланинг)
- ЎҚУВЧИНИНГ РУХИЙ ХОЛАТИНИ АНИҚЛАШ МЕТОДИКАСИ Йуриқнома
- Барча олинган методикалар синфлар кесимида тахланиб , переплёт
Салбийлари: ўзгалар фикрига тобелик, бетартиб, ўта юмшоқ, талабчан эмас, қатъиятсиз, нарсаларни аямайдиган, лақма, сентиментал, кўнгли бўш.
Тўртбурчак. Асосий қадриятлари: ўзгариш, динамика, азарт. Асосий психологик хусусиятлари: Ижобийлари – интилувчан, янгиликни қидирадиган, қизиқувчан, яхши таълим оладиган, зийрак, сезгир, ишонувчан, эмпатия хос, самимий, дадил, яхши ўйинчи. Салбийлари: (танлаган болаларга эътибор қаратинг ва алоҳида шуғулланинг) қатъиятсиз, қарорлари мавҳум, иш ва сўз бирлиги йўқ, енгилтак, ишонувчан, эмоционал беқарор, содда, ўзига баҳоси паст, ланж, унутувчан, кечиримли. Зигзаг. Асосий қадриятлари: эркинлик, ижод, ўзгариш. Асосий психологик хусусиятлари: Ижобийлари – янгилик, ижодга интилиш, билишга чанқоқлик, ғалаёнчи, хаёлпараст, оптимист, келажакка интилган, руҳи тетик, экспрессив, ташаббускор, ақлли. Салбийлари: тартибсизлик, қўнимсизлик, ўзгарувчанлик, индивидуализм, ишончсиз, қонунларни бузувчи, реалистик қарашнинг йўқлиги, субутсиз, импульсив, ўзини намойишкорона кўрсатадиган, заҳар, кесатиб гапирадиган. ЎҚУВЧИНИНГ РУХИЙ ХОЛАТИНИ АНИҚЛАШ МЕТОДИКАСИ Йуриқнома: Синалувчига қуйидаги шаклни ўзи истаган тарзда бўяш таклиф этилади (ўқувчилардан расмнинг исталган ҳудудини қора қалам билан бўяшлари сўралади, расмнинг бўяш тартибини ўқувчилар синфдошдўстларига қараб эмас аксинча ўзларига маъқул бўлган ҳудудларни бўяшлари сўралади). 1. Агар шаклнинг кўпроқ қисми бўялган бўлса, кайфиятини ёмонлигидан далолат беради. Синалувчини нимадир қийпаянти, қандайдир муҳим нарса ташвишга солмоқда. Бирок, бу ҳолат вақтинчалик. Суицидга мойиллик йўқ. 2. Агар шакл бўялмасдан, шунчаки айлантириб чизиб чиқилса, бу синалувчининг кучли иродаси ва мустақил асаб тизимидан дарак беради. Бу одам ҳеч қачон ожизлик қилиб, суицид ҳақида ўйламайди. Бундай хатти-ҳаракатларни ўзига. яқинларига ва атроф оламига нисбатан жиноят деб ҳисоблайдилар. Хаёт қанчалик оғир бўлмасин, барча қийинчиликларга қарши курашишга, ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишга тайёрликни англатади. 3. Шаклнинг учтадан кўп бўлмаган (бир ёки икки) қисми бўялган бўлса, ушбу одам аниқ ҳамда қийин вазиятларда суицид ҳақида ўйлашини ва барча нарсалар, (оила аъзолари, энг яқин дўстлари, синф раҳбари, синфдош дўстлари) унга қарши чиқадиган ҳолатларда суицидал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкинлигидан далолат беради. Бироқ, бу одам табиатан оптимист бўлиб, вазиятлар камдан-кам қўрқинчли бўлиб кўринади. 4.Шаклнинг чап қисми бутунлай бўялган бўлса, бу шахснинг кўнгли нозиклигидан ва ҳаддан зиёд таъсирчанлигидан далолат беради. Бундай инсонлар хаётдаги ноҳақликларни юрагига яқин олади ва бундан қийналадилар. Уларда суицидга мойиллик бор, лекин яқинларига бўлган муҳаббати ушбу қарордан уларни қайтариб туради. Чунки яқинларига азоб беришни истамайдилар. 5. Агар шаклнинг ўнг кисми тўлиқ бўялган бўлса, ушбу одам суицидга мойиллигини ўзининг фойдаси йўлида қўллайди, ўз яқинларига тахдид қилиб, талабларини бажаришга мажбур қилади. 6. Шаклнинг барча қисми бўялса, бу одам онг остида ўлим ҳақида ўйлайди, Бу интилиш унда жуда кучли ривожланган(суицид қилишга тўлақонли мойиллиги бор). Бироқ унинг суицидал мойиллиги ташқи намоён булмайди, у қулай фурсат етганида ташқарига чидади. Методикаларнинг орқа қисмига ўқувчилардан «Оламда мавжуд бўлмаган ҳайвон расмини тасвирлаб беринг ва унга мавжуд бўлмаган исм беринг. Мавжуд бўлгану лекин йўқ бўлиб кетган ҳайвонларнинг расмини чизиш мумкин эмас» - деб мурожаат этилади. Машғулот олиб борувчи эса ўзи топшириқнинг бажарилиш жараёнини диққат билан кузатади. Барча олинган методикалар синфлар кесимида тахланиб, переплёт қилинади. Титул вароғидан кейин ўқувчилар ҳақидаги маълумотлари қўйилади. Download 165.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling