Температура улчаш асбоблари


Босимлар фарки узгармас сарф улчагишлар


Download 15.83 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi15.83 Kb.
#1494844
1   2   3   4
Bog'liq
Сарф улчаш асбоблари

Босимлар фарки узгармас сарф улчагишлар

Босимлар фарки узгармас сарф улчагишлар – ротаметрлар дейилади улар лабораторияларда ва саноатда кенг ишлатилади. Улар тоза хамда бироз ифлосланган бир жинсли суюклик ва газларнинг сарфини улчашга мулжалланган. Асбобнинг ишлаш принципи улчанаётган мухит окимининг пастдан юкорига утишида конуссимон найча ичига жойлашган калковичнинг вертикал (тик) силжиш холатига асосланган. Пастдан юкорига утадиган суюклик ёки газ окими калковични мувозанат холатига келтиргунча кутаради ва бу эса сарфни микдорини курсатади.

Ультратовушли сарф улчагишлар

Ифлосланган, тез кристалланадиган ва агрессив суюкликлар, шунингдек, тез узгарувчан ва пульсланувчи окимлар, айникса, электр утказмайдиган суюкликлар сарфини улчашда ультратовушли сарф улчагишлардан фойдаланилади. Ультратовушли сарф улчагишнинг ишлаш принципи товуш тулкинининг харакатдаги мухитда таркалишида товуш манбасидан кабул килувчи курилмага етиб келиш вактига боглик булади. Бунда товуш тезлиги окимнинг тезлигига боглик. Оким буйлаб харакатланганда тезликлар кушилади ва аксинча окимга карама-карши булса айрилади.

Ультратовушли сарф улчагишлар афзаллик ва камчилиги

Схемадаги:

УТГ – ультратовуш генератори;

НУ1, НУ2 – нурлантирувчи узгартиргишлар;

КП1, КП2 – кабул килувчи пезоузгартиргишлар;

ФК – фаза узгартирувчи курилма;

К – электрон кучайтиргиш;

УА – улчаш асбоби.

Афзаллиги: ультратовушли сарф улчагишлар сарфни контактсиз улчашни таминлайди ва бошка усулларни куллаб булмаган холларда фойдаланилади.

Камчилиги: асбоб курсатишига мухитнинг физиковий-кимёвий хоссаларининг узгариши хамда мухитнинг температураси товуш тезлигига таъсир килади.


Ультратовушли сарф улчагишнинг схемаси

Электромагнетик сарф улчагишлар

Бу асбобларнинг ишлаш принципи ташки магнит майдони таъсирида электр токини утказувчи суюклик окимида хосил булган ЭЮК ни улчашга асосланган


Узгарувчан магнит (4) майдонининг куч чизиклари йуналишига перпендикуляр равишда суюклик кувури (1) утади. Кувурнинг магнит майдонидан утадиган кисми номагнит материал (купинча фторопласт) дан тайёрланади. Кувур деворларида бир-бирига диаметриал карама-карши йуналган улчаш электродлари (2 ва 3) урнатилган. Электромагнит майдони таъсирида суюкликдаги ионлар харакатга келади ва ЭЮК ни электродлар (5) кучайтиргишга узатади. Кучайтиргишдан (0-5мА) электр сигнали чикади ва (6) улчаш асбоби шунга мутоносиб сарф курсатади.

Download 15.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling