Теннис уйини узунлиги 23,77м


Download 50.5 Kb.
bet2/2
Sana25.04.2023
Hajmi50.5 Kb.
#1397918
1   2
Bog'liq
Теннис уйини узунлиги 23

Теннис коптоги (тўпи) оқ ёки сариқ рангдаги, текис юмолоқ юзали матодан иборат бӯлиши лозим. Оғирлиги 56,7-58,5 граммга тенг бӯлиши керак (1 унция 29,8 граммга тенг).
Ҳисобни олиб борилиши. Агар ӯйинчи ӯзининг биринчи очкосини ютса унинг фойдасига 15 ҳисобланади, агар иккинчисини ҳам ютса, яна 15 ҳисобланади ва ҳисоб унинг фойдасига – 30-0 бӯлади, агар учинчи очкони ҳам ютса яна 10 ҳисобланади ва ҳисоб 40-0 бӯлади. Агар тӯртинчи очкони ҳам ютса, у геймни ютган ҳисобланади. Агар ҳар икки томон ҳам уч очкодан ютса, ҳисоб “тенг” бӯлади. Агар ӯйинчи “тенг”дан кейинги очкони ютса унда “кӯп” бӯлади, агар ютқизса “кам” бӯлади. Агар “кӯп” ҳисобидан кейин ӯйинчи кейинги очкони ҳам ютса, у геймни ютган ҳисобланади. Геймни ютиш учун ӯйинчи “тенг” ҳисобидан кейин яна икки очкони ютиши керак. Олти геймда ғолиб чиққан ӯйинчи “сет”ни ютган ҳисобланади, лекин шу шарт биланки, рақиб тӯрт геймдан ортиқ ютмаган бӯлиши керак, акс ҳолда рақиблардан бири токи икки гейм ортиқ ютмагунча ӯйин давом этаверади, яъни ҳисоб: 6:0, 6:1, 6:2, 6:3, 6:4 бӯлиши мумкин. Агар ҳисоб 6:5 бӯлса, токи ҳисоб 7:5 бӯлмагунча ӯйин давом этаверади. Яъни ютуқ икки геймга фарқ қилиши лозим. Мусобақалар тӯғрисидаги қоидалар бӯйича бир гейм ҳисоб билан ютуқ кӯзда тутилиши мумкин - 7:6, бу ҳолда ҳисоб 6:6 бўлганида ҳал қилувчи ӯн учинчи гейм – “Тай-брейк” ӯйналади.
Ҳар бир ютилган тӯп бир очко ҳисобланади ва биринчи бӯлиб етти очко йиғган ӯйинчи гейм ва сетни ютади, лекин бунда рақиби бештадан ортиқ очкога эга бӯлмаслига керак, яъни ғолиб икки очкодан ортиқ ютуққа эга бӯлиш керак тӯп киритиш навбати келган ӯйинчи биринчи очко учун тӯпни ӯн томондан киритади. Рақиби иккинчи ва учинчи очко учун чап томондан кетма-кет икки марта тӯп киритади. Кейин биринчи тўп киритувчи тӯртинчи ва бешинчи очколар билан икки марта тӯп киритади. Тоқ очколар ӯйинида тўп киритиш чап томондан амалга оширилади, жуфт очколар ӯйинида эса тӯп ӯнг томондан ӯйинга киритилади.
Ҳакамлар қуйидаги лавозимларда фаолият олиб боришади: бош ҳакам, муовинлари, биринчи ҳакам (баланд, курсида жойлашади), ёрдамчи ҳакамлар, чизиқ ҳакамлари, назоратчи (рефери) ҳакам, заҳирадаги ҳакам ва ҳ.
Ҳар бир ӯйинда (матчда) ӯйналадиган сетлар сони. Эркаклар матчида энг кӯп сетлар миқдори – бешта, аёлларда – учта. Матчда эса иккитасини ютиш лозим.
Download 50.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling