Теплообменниклар (Иссиклик алмаштиргич аппаратлар)нинг турлари, вазифалари, уларнинг ишлатилиши?
Download 1.59 Mb.
|
Қобиқ буғлатгич
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаш принципига қараб сиртий, регенератив ва аралаштирувчи қурилмаларга бўлинади.
Қобиқли буғлатгичларИссиқлик алмашиниш ускуналари конструктив тузилишига кўра Ишлатилиш мақсадига кўра қобиқ-кувурли змеевикли пластинали Спирал симон совуткичлар иситкичлар буғлаткичлар конденсаторлар Иссиқлик алмашиниш аппаратлари Теплообменниклар (Иссиклик алмаштиргич аппаратлар)нинг турлари , вазифалари, уларнинг ишлатилиши?
Ишлаш принципига қараб сиртий, регенератив ва аралаштирувчи қурилмаларга бўлинади.
Иссиқлик ташувчи агентларнинг тезлигини ошириш учун, иситгичлар кўп йўлли этиб тайёрланади. Бунинг учун трубалар секцияларга ажратилади, секцияга ажратишда труба тўри билан қопқоқ орасида тўсиқлар ўрнатилади. Қуйидаги схемаларда қобиқ трубали иссиқлик алмашиниш аппаратларининг икки хил конструкцияси берилган. Икки йўлли ва кўп йўлли. Ҳароратлар фарқи 500С дан катта бўлганда қувурлар ва қобиқнинг ҳар хил узайишини йўқотиш учун : а) линзали компенсаторли б) ҳаракатчан қувур тўрли в) U–симон ва бошқа турдаги қобиқ-қувурли иссиқлик алмашиниш ускуналари ишлатилади. Линзали компенсаторли бўлган ускуналар қувурлар ва ускуна девори ўртасидаги босим 6·105 Па гача бўлганда қўлланилади. Ҳаракатчан қалпоқчали иссиқлик алмашгичлар ҳароратлар фарқи катта бўлганда ишлатилади. Бу ускунада пастдаги қувур тўри ҳаракатчан бўлиб, бунда қувурлар тўплами ускунанинг қобиғида ҳарорат таъсирида узайганда ҳам бемалол ҳаракат қилади. Қувурларнинг узайишини йўқотувчи компенсацияли ускуналарнинг тузилиши мураккабдир. U–симон қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгичларда иссиқлик таъсирида қувурларнинг узайишидаги компенсацияни қувурларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун уларнинг тузилиши содда бўлиб, қувурлар тўплами битта қўзғалмас тўрга ўрнатилади. Бу ускуналарда қувурларнинг ички юзасини тозалаш қийин ва қувурларни тўрга жойлаштириш эса жуда мураккабдир Қобиқ ва қувурларнинг турлича узайишини компенсация қиладиган қобиқ-қувурлари иссиқлик алмашгичлар: а) линзали компенсаторли; б) ҳаракатчан қалпоқчали; U-симон қувурли; 1-қобиқ; 2-қувурлар; 3-линзали компенсатор; 4-ҳаракатчан қалпоқча. Кўп йўлли иссиқлик алмашгичларда қувурларни секцияларга бўлиш учун ёки муҳитнинг ҳаракат йўлининг сонига қараб ускунанинг қопқоғи билан қувур тўрининг орасига тўсиқлар ўрнатилади. Бунда ҳар бир секциядаги қувурларнинг сони бир хил бўлиши керак.Трубаларни тўрларга жойлаштирилишини қарайдиган бўлсак, трубалар асосан 3 хил усулда тўрларга жойлаштирилади. Олти бурчак қирралари бўйича, квадрат томонлар бўйича ҳамда концентрик айланалар бўйича. Кўпинча қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгичларда қувурлар тўғри олтибурчаклик қирралар бўйлаб жойлаштирилади, чунки бунда қувурлар ихчам жойлашиб, уларнинг сони кўпроқ бўлади. Айрим вақтларда қувурларнинг юзасини тозалаш осон бўлишини назарда тутиб қувурлар тўрга квадрат томонлари бўйлаб жойлаштирилади.
Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling