11.Сурункали бронхитни даволаш қайси бандда тўғри кўрсатилган?
*касаллик хуружи вақтида антибиотиклар,сульфаниламидлар,балғам кўчирувчилар, иммунититни оширувчилар, витаминлар
балғамни суюлтириш, юмшатиш ва ажралишини осонлаштириш учун турли дамламалар
терини тоза нам сочиқда артиб, чойшабларни ва ички кийимларни ўз вақтида алмаштириш
чалғитувчи терапия (энса сохасига ханталма, оёқларга ванналар)
12. Артериал босимни аниқлаш учун ишлатиладиган асбобни кўрсатининг?
* тонометр, фонедоскоп
диномометр
секундомер
спирометр
13. Артериал босимнинг юқори бўлиши қандай номланади?
* гипертония
гипертермия
гипотермия
гипотония
14. Артериал босимни ўлчаш учун фонендоскоп қайси артерияга қўйилади?
*тирсак артерияси
элка артерияси
уйқу артерияси
билак артерияси
15. Бронхиал астма бу-....?
*аллергик касаллик бўлиб, бронхлар спазми натижасида одамнинг нафаси қисиб, бўғилиб қолиши, йўтал
бронх шиллиқ пардасининг узоқ чўзилувчи диффуз яллиғланиши бўлиб, бронх деворларини анча чуқур қатламларигача зарарлайди
бронх деворлари шиллиқ пардасининг яллиғланиши бўлиб, ахоли ўртасида нафас олиш тизими касалликлари ичида энг кўп учрайдиган касаллик хисобланади
ўпканинг яллиғланиш касаллиги бўлиб, микроорганизмлар таъсирида ривожланади
16. Бронхиал астманинг асосий клиник белгисини айтинг?
*нафас қисиши, бўғилиш хуружидир
тер босиши, тана ҳароратининг кўтарилиши
қон босимнинг кўтарилиши, нафас қисиши
умумий ҳолсизлик, бўғилиш хуружидир
17. Зотилжам бу-....?
*ўпканинг яллиғланиш касаллиги бўлиб, микроорганизмлар таъсирида ривожланади
аллергик касаллик бўлиб, бронхлар спазми натижасида одамнинг нафаси қисиб, бўғилиб қолиши
қон айланишининг бузилиши
юқумли касаллик бўлиб, микроорганизмлар таъсирида ривожланади
18. Зотилжам қандай турларга бўлинади?
*ўчоғли ва крупоз зотилжамга
ўткир ва сурункали
ўрта ва оғир
енгил ва оғир
Do'stlaringiz bilan baham: |