Терминал ҳолатлар - Терминал ҳолат деганда – организмнинг ўлим босқичлари тушунилади Бу - аъзо ва системалар мутаносиб функцияси бузилиши натижасида гомеостазнинг ўзгариши ва бузилишидан келиб чиқади.
- Терминал ҳолатга:
- а) преагония
- б) агония
- в) клиник ўлим киради
Преагония – Ички аъзоларга кислород етишмовчилиги натижасида келиб чиқади. Бу холат 5-10 секунддан 3-4 минутгача давом этади. - Преагония – Ички аъзоларга кислород етишмовчилиги натижасида келиб чиқади. Бу холат 5-10 секунддан 3-4 минутгача давом этади.
- Белгилари:
- Аста секин ҳушдан кетиш. Нафас олишни ўзгариши (аввалига тез-тез, кейин юзаки, кейин кам нафас олиш). Қон айланишини ўзгариши (АҚБ паст, пульс тез-тез, кейин пасаяди). Тери қопламаларини ўзгариши (кўкариш, оқариш, нуқталарни хосил бўлиши)
Агония – организмнинг сўнги компенсатор реакциясини ишга тушиши. - Агония – организмнинг сўнги компенсатор реакциясини ишга тушиши.
- Белгилари: бошланишида бемор АҚБ нормаллашади, юрак уриши кўпаяди, нафас олиш яхшиланади, хатто бемор бир неча сонияга хушига келиши мумкин. Беморни ахволи яхшиланаётгандек т уюлади ва бирданига АҚБ тушиб кетади, ипсимон пулс, нафас олишини ўзгариши, хушдан кетиш каби белгилар кузатилади. Беморда оғриқни сезиш ва бошқа бир қатор рефлекслар йўқолади. Агонал холат бир неча минутдан бир неча соатгача давом этиши мумкин ва клиник ўлим билан тугайди.
Клиник ўлим - қон айланиш ва нафас олиш функцияси умуман тўхтаган, лекин, миядаги асосий ҳужайралар ҳали тирик бўлиб, бу ҳолат 5-6 минут давом этиши мумкин. Клиник ўлим ҳолатида - кўз қорачиғи кенгайган, уларнинг ёруғликка реакцияси йўқ, тери қопламлари ранги ўзгарган, тоник (судороги) ҳаракатлар кузатилади Кейин орқага қайтмас ҳолат - биологик ўлим содир бўлади. - Клиник ўлим - қон айланиш ва нафас олиш функцияси умуман тўхтаган, лекин, миядаги асосий ҳужайралар ҳали тирик бўлиб, бу ҳолат 5-6 минут давом этиши мумкин. Клиник ўлим ҳолатида - кўз қорачиғи кенгайган, уларнинг ёруғликка реакцияси йўқ, тери қопламлари ранги ўзгарган, тоник (судороги) ҳаракатлар кузатилади Кейин орқага қайтмас ҳолат - биологик ўлим содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |