Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти маълумотнома


Download 38.67 Kb.
bet1/3
Sana15.12.2022
Hajmi38.67 Kb.
#1007834
  1   2   3
Bog'liq
2. Тақдимнома (98) tug`ri


5.4.а-шакл


ТЕРМИЗ АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ИНСТИТУТИ


МАЪЛУМОТНОМА


Тангиров Қаюм Жўраевич 16.00.02- “Хайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси, Ветеринар акушерлиги ва хайвонлар репродукцияси биотехникаси” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини бериш ҳақида
Аттестация иши тартиб рақами

ТАҚДИМНОМА


Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти Агрологистика ва бизнес факультети Кенгашининг 2022 йил 25 ноябрда бўлиб ўтган 4-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда институт Кенгашининг 2022йил 30 ноябрда №4-сонли баённомасига асосан, Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик доцент в,б,,ветеринария фанлари номзоди Тангиров Қаюм Жўраевичнинг 16.00.02 Хайвонлар патологияси, онкологияси морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва хайвонлар репродуксияси биотехникаси” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини бериш ҳақида тақдимномаси кўриб чиқилди ва тасдиқланди.


II. Тақдим этилаётган шахс ҳақида асосий маълумотлар

  1. Тангиров Қаюм Жўраевич 2001 йил 19 июндан буён ветеринария фанлари номзоди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги К.120.34.02 рақамли Ихтисослашган Кенгашда “Қоракўл қўйларнинг олдинги оёк лимфа тизимининг топаграфик анатомияси” мавзусида 16.00.02. – “Хайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси” ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини 2001 йил 19 июнда муваффақиятли ҳимоя қилган.

  2. 2021 йилдан Тошкент давлат аграр университети Термиз филиала Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик кафедрасида, 2022 йил 5- январдан Термиз агротехнология ва инновацион ривожланиш институти Зоинженерия, ветеринария ва ипакчилик кафедрасида доцент вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият юритиб келмоқда.

  3. Тангиров Қаюм Жўраевич 39 йил умумий иш стажига, 31 йил илмий-педагогик иш стажига эга. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалидаги илмий-педагогик стажи 4 ой.Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида 1йил илмий-педагог стажга эга.

3.1. 1991-2000- йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “хирургия ва фармокология” кафедраси врач ординатори ва илмий изланувчи.
3.2. 2002-2004 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Паразитология ва ветеринар-акушерлик” кафедраси ассистенти катта укитувчиси.
3.3. 2005-2007 йй. – “Хайвонлар генетикаси, селексияси ва ветеринар акушерлик” кафедраси ассистенти.
3.4. 2007-2007 йй. Пастдарғом қишлок хўжалик касб-хунар коллежининг касбий таълим бўйича директор ўринбосари.
3.5. 2007-2007 йй. Пастдарғом қишлок хўжалик касб-хунар коллежининг директор вазифасини вактинча бажарувчи.
3.6. 2008-2009 йй. Пастдарғом қишлок хўжалик касб-хунар коллежининг директори.
3.7. 2009-2010йй. Пастдарғом политехника касб-хунар коллежининг директори.
3.8. 2010-2011йй. Сурхондаре вилояти Давлат ветеринария бошкармаси бошлиғи.
3.9. 2012-2015йй. Самарканд қишлок хўжалик касб-хунар коллежининг ветеринария фанлари ўкитувчиси.
3.10. 2015-2017йй.ишлаб чикариш таълим устаси.
3.11.2017-2020йй.Самарканд компьютер технологиялари ва гидромелиорация коллежи ўкув ишлар буйича директор ўринбосари.
3.12.2020-2021йй.Самарканд Ахборот Технологиялари Техникумининг Ўкув ва Тарбиявий ишлари буйича директор ўринбосари.
3.13. 2021-2021йй.Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали “Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик” кафедраси катта ўкитувчиси.
Бундан ташқари, 2003-2004-2005 ва 2006 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти. Ветеринария таълим йўналиши 3-курс талабаларининг 11 нафарига, битирув малакавий ишларга илмий раҳбарлик қилиб келган.
Шунингдек, К.Ж.Тангиров раҳбарлигида шогирди ветеринария медицинаси таълим йуналиши 4-боскич талабаси 2022 йил 30 октябрда Тоғаймуродов Жасурбек Шамсиддин ўғли Янги Ўзбекистонда инновацион тадкикотлар халкора илмий-амалий конференция доирасидаги “интелектуал изланувчи” Мустакил Давлатлар Хамдўстлиги МДХ микиёсида ташкил этилган илмий-амалий кўрик танловга такдим этилган илмий ишлари кенгаш томонидан куриб чикилиб, бир овоздан макулланган. Танлов иштирокчиларига “интелектуал изланувчи” эсталик нишони, хамда эсталик нишони белгиси, Гувохнома, Сертификат, Ташаккурнома хамда кимматбоха совга, тантанали равишда такдим этилган.
Тангиров Қаюм Жўраевич Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ва вилоят миқёсида ташкил қилинаётган маънавий-маърифий тадбирларда, жумладан, ёшларни Ватанга, оилага садоқат, талабаларни она табиатга бўлган меҳрини ўйғотишда, қадимий урф-одатларимиз, маданий меросларимизга бўлган эътиборни кучайтириш, дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ташкил этиш мақсадида, шунингдек, талабалар ўртасида кўрик-танловлар ташкил қилишда бош-қош бўлиб келмоқда.
Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ҳузурида ташкил қилинган, Қумқўрғон, Қизириқ ва Денов-Ҳазорбоғ агротехнологиялар техникумларига бориб зооинженерия ва ветеринария, таълим йуналишларида, талабаларга ва ўқитувчиларга мутахасислиги бўйича амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил
23 октябрда ўтказилган “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 7-сон баёнида белгиланган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкиллаштириш юзасидан ҳозирги кунгача вилоятнинг Термиз тумани Янги-обод МФЙда Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик кафедраси профессор-ўқитувчиларига етакчилик қилиб, тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиб келмоқда.
2022 йил 12 май кунида Сурхондарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида. “Чорва молларнинг юқумли касалликларини олдини олиш”, мавзуси ўтказилган семенарида, Қумқўрғон туман касб-ҳунар коллежлари ва 5 та ўрта таълим мактабларида “Очиқ эшиклар” ва “Заковат интелектуал уйинлари” ўтказилган, хамда Сурхондарё вилояти Хайвон касалликлари ташхиси озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказида 2022йил 14-октябр кунида вилоят буйича ветерирнария мутахасисларига “Озиқ-овқат хавсизлиги” мавзусида бўлиб ўтган семенарларда иштирок этган ва ташаккурнома тақдим этилиб соха ходимларига тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказишда ўз хиссасини кўшиб келмокда..
2022 йилдан Шеробод туманида Тошпулатов Жураниёз ва Жўраев Илхом Ахмедович фермер хўжалиги билан институт томанидан инновацион ишланма технологиялар ва лойхалар хамда аграр сохадаги муамолар доирасида бажарилувчи ишлари учун хужалик шартнома тузилган, булиб Тангиров Қаюм Жўраевич “сут йуналишидаги симментал зотли корамолларнинг сут махсулдорлигини оширишнинг инновацион усуллари” мавзусида илмий техник муоммаларнинг бажарилишини ўз зиммасига олган. Хозирги кунгача фермер хўжалигида симментал зотли сигирларнинг Гидропоника инновацион усулда сут махсулдорлигини кўпайтиришда 20-25 % га кўтарилганлиги, корамолларда учрайдиган юкумли ва юкумсиз касалликларнинг олдини олиш ва даволаш хамда эмлаш ишларини олиб бормокда, сигирларда сунъий уруғлантириш ишлари хам йул куйилган. Фермер хўжалиги шароитида тадбик этиш ижобий кўрсаткичга олиб келди. Натижада соғин сигирларда сут махсулдорлиги юқори даражада олинмокда. Бугунги кунда сигирлардан бузок олиш 95 % га оширилди. Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан институтга бириктирилган маҳалла ва бали паст мактабларга ўқув-услубий, маънавий-маърифий ишларида амалий ёрдам бериш ва наъмунали мактаблар сафига қўшиш устида институт профессор-ўқитувчилари билан биргаликда амалий ёрдам бериб келмоқда.
Тангиров Қаюм Жўраевич ҳозирда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти “Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик” кафедрасининг ўқув, маънавий ва тарбиявий ишларида ёшларга кўрсатмалар бериб, ёш олимларни илмий ишларга жалб қилишда, ва улар билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Шунингдек, аҳоли корамогидаги чорвачилик сохасини кўпайтиришда, сут ва гўшт махсулдорлигини оширишда чорвочиликда учрайдиган юкумли ва юкумсиз кассалликларнинг олдини олишда, ва эмлаш ишларини олиб боришда беэътибор бўлмаслик, ноёб ҳайвон турларини муҳофаза қилиш борасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Мунтазам равишда профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган дарслик, монография, ўқув-қўлланма, ўқув-услубий қўлланма ва ишчи-ўқув дастурларини тайёрлашда услубий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация авторефератига ва талабалар битирув малакавий ишларига ўз тақризларини берган.



Download 38.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling