Термиз давлат университети “физика” кафедраси
Download 152.8 Kb.
|
Физика укитиш мет.курс иши услуб.курсатма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Ушбу тузилган режа бўйича курс ишини ёзиш тартиби қуйидагича олиб борилади. Кириш қисм
Курс иши ёзиш тартиби
Курс ишининг умумий ҳажми қўлёзмада 30-35 варақдан кам бўлмаслиги керак. Иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди. Титул варағи белгиланган шакл бўйича расмийлаштирилади (3-иловага қаранг). Ишда меъёрий ҳужжатлар ва орфографик қоидалар бўйича қабул қилинган шартли қисқартиришлар киритишга рухсат берилади. Масалан: й.-йил, йй.-йиллар, ва бошқалар. Лекин “Физика” таълим йўналиши бўйича курс иши ёзилар экан физик, математик терминлар ва сўзларда камдан-кам ҳолда қисқартма сўзлар ишлатилади. Ушбу ҳолатни инобатга олиб, курс ишида қисқартма сўзларни камроқ ишлатиш тавсия этилади. Шунингдек, курс ишида баъзи бир сўз бирикмалари қайта-қайта келиши кўзда тутилса, ушбу сўз бирикмаларини биринчи ёзилишида тўлиқ ёзиш ва сўз бирикмаси тугаши билан қавс очиб, ушбу сўз бирикмасининг қисқартма кўринишини келтириш керак. Сўнг, ушбу сўз бирикмаси қайтарилса, қисқартма кўринишини ёзиш мумкин. Мундарижа курс иши тузилишини белгилаб берувчи бирламчи қисм бўлиб, унинг бошланиш қисмида келтирилади ва курс иши тар- кибидаги кириш, асосий қисм ва саволлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, хулоса ва иловалар кўрсатилади. Мисол учун талаба Умумий урта таълим мактабида физиканинг ўрни бўйича мавзу танлади. Талаба режа тузиш учун, авваламбор, ушбу мавзуга мос адабиётларни ўрганиши керак. Масалан, ушбу мавзу бўйича қуйидагича режа тузилиши мумкин (4-иловага қаранг). РЕЖА Кириш Асосий қисм: Физика фани унинг ахамияти ва урни Умумий урта таълим мактабда физика фанини укитиш Умумий урта таълим мактабида физика фанини укитишда янги педагогик технологияларни куллаш Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Ушбу тузилган режа бўйича курс ишини ёзиш тартиби қуйидагича олиб борилади. Кириш қисм - бу курс ишининг бошланғич қисми бўлиб, ишнинг асосий маъносини баён қилади. Унда курс иши мавзусининг долзарблиги асосланади, изланишнинг мақсади ва вазифалари, изланиш объекти, предмети ҳамда мавзунинг аҳамияти ва моҳияти бўйича тўхталади. Шу билан бирга, курс иши ёзиш учун асос бўлган амалий маълумотлар манбалари акс эттирилади. Мавзунинг долзарблигини ёритиш, барча илмий ишларда мажбурий ҳисобланади. Мавзунинг долзарблиги муаллифнинг илмий салоҳияти ва профессионал тайёргарлиги, бу мавзунинг маъносини тушуниб етиши ва уни замон талабига мослиги ҳамда ижтимоий муҳимлигини баҳолай олишда кўринади. Долзарбликни ёритишда асоссиз гаплар ёзилмаслиги, асосий омиллар тўлиқ бир бетда кўрсатилиши керак бўлади. Мавзунинг долзарблигини асослашда Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев асарларидан, маърузаларидан ва етук физик олимлар асарларидан мавзуга тегишли бўлган иқтибослар келтириш мумкин. Долзарблиги очиб берилгандан сўнг, тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиқиб, ушбу мақсадга эришиш учун аниқ вазифаларни (3-5 та вазифаларни) ҳал қилиб олиш лозим. Булар, одатда, қуйидача ифодаланади: ўрганиш; очиш; тасвирлаш; белгилаш; аниқлаш; услубий ишлаб чиқиш; тайёрлаш. Кўрсатилган бу вазифаларни чуқурроқ таҳлил қилиб ёзиш керак. Тадқиқотнинг объекти ва предмети муҳим элементи эканлиги кириш қисмида ифодалайди. Юқорида келтирилган мавзудан келиб чиқиб, тадқиқот объектини аниқлайдиган бўлсак, тадқиқот объектни Умумий урта таълим мактаби дастури ҳисобланади. Предмети эса, “янги педагогик технологияларни куллаш”дир. Шунингдек, кириш қисмида тадиқотнинг услубий кўрсатмаси муҳим элементлардан бири бўлиб, у амалий материалларни таҳлил қилишда ва ишнинг асосий мақсадини очиб беришга хизмат қилади. Шу билан бирга, маҳаллий ва хорижий олимларнинг ушбу мавзу бўйича олиб борган ишларини кўрсатиш керак. Кириш қисмини кўпи билан 2-3 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади. Кириш қисмидан сўнг, асосий қисм келади. У бир нечта саволдан иборат бўлиб, бунда ушбу мавзунинг асосий моҳияти батафсил очиб берилади. Download 152.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling