Термиз давлат университети “физика” кафедраси
Download 152.8 Kb.
|
Физика укитиш мет.курс иши услуб.курсатма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Физика укитиш методикаси” фанидан курс иши мавзулари намуналари
Курс ишини ҳимоя қилиш
Деканат томонидан кафедра билан келишилган ҳолда курс ишларини топшириш ва ҳимоя қилиш режа жадвали ишлаб чиқилади ва курс ишини топшириш ва ҳимоя қилиш муддатлари кафедра мудири томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади. Талаба тайёр бўлган курс ишини “Физика” кафедраси котибасига топширди. Котиба ушбу курс ишини рўйхатдан ўтказиб, курс иши титул варағига рўйхатдан ўтказилган сана ва рўйхат тартиб рақамини ёзади. Сўнг у илмий раҳбарга топширилади. Илмий раҳбар курс ишини рўйхатдан ўтган санадан бошлаб бир ҳафта ичида, курс иши талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг, ишни ўз тақризи (9-иловага қаранг) билан бирга кафедрага тақдим этади. Илмий раҳбар томонидан тақдим қилинган тақризда талабанинг фаоллиги, мавзунинг долзарблиги, мақсади ва вазифаси, қабул қилинган қарорлардаги янгиликлар, келтирилган маълумотлар таҳлили, чиқарилган хулоса ва таклифларнинг асосланганлиги ва курс ишининг бошқа ижобий томонлари тавсифланади. Шу билан бирга, хато ва камчиликлари ҳам кўрсатилади. Натижада, тақриз охирида хулоса қилинади, яъни курс иши ҳимояга қўйилиши ёки қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилади. Курс ишида унга қўпол бўлмаган хато ва камчиликлар бўлса-ю, у ҳимояга тавсия этилса, талаба кўрсатилган хато - камчиликларни асослаш ёки тўғрилаш учун курс иши ҳимоясигача тайёрланиш керак. Агарда курс ишида хато-камчиликлар кўп бўлса, уларни бартараф этгандан сўнг, ҳимояга тавсия этилиши кўрсатилган бўлиб, у ҳолда хато ва камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, иккинчи марта яна ҳимояга тавсия этиш тақризи ёзилади. Агарда талаба сабабсиз равишда курс ишини ўз вақтида топширмаса, камчиликлар тўлиқ бартараф этилмаса, у ҳолда илмий раҳбар курс иши ҳимояга қўйилмайди деб ёзиб хулоса беради. Котиба тақриз ёзилган курс ишини топширилган кун билан рўйхатдан ўтказиши керак. Курс ишиларини рўйхатга олиш китобида ҳар бир гуруҳни алоҳида бетга расмийлаштириш тавсия этилади. Курс ишини ҳимоя қилиш куни ва ҳимояда қатнашувчи комиссия таркиби кафедра мажлисида белгилаб берилади. Курс иши ҳимоясида қатнашувчи комиссия таркиби 3-5 та аъзодан иборат бўлади. Курс ишини ҳимоясида, албатта, комиссия таркибидан камида 3 та аъзоси бўлиши талаб этилади. Ҳар бир талаба учун курс иши ҳимояси 15-20 дақиқа (10 дақиқагача талаба маърузаси, 5-10 дақиқа савол-жавоб) давом этади. Талаба ўз маърузасида мавзу тўғрисида қисқача тушунча бериши, яъни мавзунинг долзарблиги, муаммоси, хулоса ва таклиф ҳақида тўхталиши керак. Шунингдек, тақризда кўрсатилган камчиликлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталинади. Ҳимоядан сўнг, комиссия аъзолари ёпиқ мажлис ўтказиб, талабаларнинг курс ишини баҳолаш бўйича қарор қабул қилади. Комиссия аъзолари қуйидагича қарорни қабул қилиши мумкин: курс ишини ҳимоя қилганлигини билдирувчи баҳо қўйилиши мумкин; ҳимояга киритилмаган бўлиши мумкин; “ҳимояга келмади” бўлиши мумкин; ҳимояда қониқарсиз баҳо олган бўлиши мумкин; қайта ҳимоя қилиш учун муддат бериши мумкин; бошқа мавзуда қайта ишлаб ҳимоя қилиш тавсия этилиши мумкин. Узрли сабаб билан курс ишини белгиланган муддатда ҳимоя қилолмаган талабаларга деканнинг рухсати билан, комиссиянинг иши якунланишига қадар, бошқа муддатларда ҳимоя қилишга рухсат берилади. “Физика укитиш методикаси” фанидан курс иши мавзулари намуналари Физикани боскичли укитишнинг хусусиятлари Физикани намойиш эксприментларидан муаммоли фойдалиншнинг турлича усуллари Физикани укитишда компьютер воситасида статик ва дидактик жараёнларини моделлаштириш Физикани укитишда кушни фанлар билан богланишини таъминлаш Физика йуналишидаги академик лицей физика дастурининг илмий-услубий тахлили Физикани укитишда укувчиларга мустакил ишлашга ургатиш Гуманитар академик лицейларда физикани укитишнинг хусусиятлари Касб-хунар коллежларида физикани укитишда талабалар касби хусусиятларини хисобга олиш Кулда ясалган физика эксприментларининг дидактик хусусиятлари Таълимдаги муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислохи омиллари. Кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йуналишлари Дарсни режалаштириш ва унга укитувчининг тайёргарлиги.Укитиш материалларини баён килиш шакллари. Сухбат, сузлаб бериш, урта умумтаълим ва урта махсус юртларида маъруза хусусиятлари. Урта умумтаълим мактабларида ташкил килинадиган экскурсия турлари ва уни ташкил этиш услублари. Академик лицейларда физика курсида «Идеал газ конунлари» ини баён килиш услуби Академик лицейларда физика курсида «Тебранишлар ва тулкинлар» доир масалалар танлаш ва ечиш услуби. Академик лицейда физика курсида термодинамик иш ва термодинамиканинг биринчи конунини баён килиш услуби. Физика таълимида ахборот технологияларни жорий килиш. Академик лицей ва касб-хунар коллежлари учун физика укув дастурларини тузиш асослари Физика таълимида илгор педагогик технологияларни жорий этиш Физикани муаммоли укитиш, дастурий укитиш ва компьютерларда ишлаш дастурини тузиш Физика укитишда укувчиларни мустакил ишлашга ургатиш Укувчиларни дарсда ва дарсдан ташкари вактларида мустакил ишлари. Физика укитишнинг туртта шакли : а) маъруза б) масала ечиш в)лаборатория практикуми г)мустакил билим олиш Физикадан билим назорат шакллари, рейтинг тизими Талабаларнинг услубий тадкикот ишларини ташкил этиш Республикамизнинг етакчи физик олимлари ва уларнинг ижодий ишлари Физикадан очик дарсларни утказиш усуллари. Физикада укув мавзуларига педагогик технологияларини жорий этиш усуллари. Физикада укув мавзуларига ахборот технологияларини жорий этиш усуллари. Download 152.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling