Термиз давлат университети Физика-математика факультети «Математик анализ» кафедраси 15–сонли йиғилиши


Download 16.92 Kb.
Sana10.01.2023
Hajmi16.92 Kb.
#1086957
Bog'liq
Термиз давлат mart hisobot


Термиз давлат университети Физика-математика факультети
«Математик анализ» кафедраси 15–сонли йиғилиши
Баённомаси:

16.03.2022 йил Термиз шаҳри

Йиғилиш раиси: ф.-м.ф.д.профессор М. Мирсабуров
Йиғилиш котиби: ўқит. Ш.Аллакова
Қатнашдилар: Кафедра мудири ф.-м.ф.д.профессор М.Мирсабуров, ф.-м.ф.н. М.Артиқов, ф.-м.ф.н. доц. И.Хайруллаев, ф.-м.ф.н., доц. О.Бегалиев, катта ўқитувчилар PhD доктори Ж.Бозоров, PhD доктори Н.Хуррамов С.Нишонов, Қ.Тўраев, ўқитувчилар О.Савенко, Ш.Аллакова, Р.Шохназарова, У.Мирсабурова, Б.Аманов, С.Турапова, С.Эргашева, Д.Хасанова, Д.Мажидова, М.Қодирова, Ф.Мирзаев, А.Сафарова, С.Айматов

Кун тартибида

1. Президент ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фармон ва қарорлари
2. 21-март Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик тўғрисида
3. Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ЎзРес қарорининг амалий тадбиқи тўғрисида
4. Ҳар хил масалалар
а).Ректор ҳузуридаги кенгашда, университет илмий кенгашида ва факультет илмий кенгашида кўрилган масалалар.
б). 5А130101-математика (Дифференциал тенгламалар ва математик физика) мутахассисликлари магистрантларининг илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ишлари бўйича март ойидаги ҳисоботи .

Биринчи масала юзасидан йиғилиш раиси ф-м.ф.д.,профессор М. Мирсабуров сўзга чиқиб кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари йиғилишда ҳар доим Президент ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фармон ва қарорлари билан кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари танишиб бориши ва уларнинг ижросини вақтида бажариши бўйича келишиб олинди.
Иккинчи масала юзасидан йиғилиш раиси ф.-м.ф.д.,проф. М.Мирсабуров сўзга чиқиб 21-март Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик тўғрисида гапириб кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари Наврўз умумхалқ байрамини кўтаринки руҳда ўтказишга ўз ҳиссасини қўшишини, кафедрадаги гуруҳ мураббийлари ўзларига тегишли бўлган ҳудуларида ободонлаштириш ишларини олиб бориб байрамга тайёргарлик ишларини олиб боришини айтди ва вилоят миқёсида ўтказиладиган байрамни ташкилий ишларига қатнашишини таъкидлади. Учинчи масала юзасидан йиғилиш раиси ф.-м.ф.д.профессор М. Мирсабуров сўзга чиқиб “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ЎзРес қарорининг амалий тадбиқи тўғрисида гапириб, таълим сифатини ошириш кераклиги ва талабаларга сифатли дарс ўтиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Охирги ҳар хил масалалар юзасидан йиғилиш раиси ф.-м.ф.д.,проф. М.Мирсабуров сўзга чиқиб, ректор ҳузуридаги кенгашда кадрларнинг ижро интизоми, гуруҳ мураббийларининг ишлари, гуруҳларда давомат, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг кийиниш маданияти ҳақида масалалар кўрилгани ҳақида гапириб барча кафедра аъзолари буларга амал қилишини айтди. 5А130101-математика (Дифференциал тенгламалар ва математик физика) мутахассисликлари магистрантларининг илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ишлари бўйича март ойидаги ҳисоботи тингланди.
Ушбу юқоридаги масала юзасидан кафедранинг доцентлари ф-м.ф.н. И.Хайруллаев, ф-м.ф.н. О.Бегалиев, ўқитувчи О.Савенколар ўзларининг ижобий фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Юқорида кўриб ўтилган масала юзасидан

Йиғилиш қарор қилди:
1. Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари ҳар доим Президент ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фармон ва қарорлари билан танишиб борсин ва ўзига тегишлиларининг ижросини таъминласин.
2. Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари 21-март Наврўз умумхалқ байрамини кўтаринки руҳда ўтишга ўз ҳиссасини қўшсин ва ўзларига тегишли бўлган ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб борсин.
3. Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ЎзРес қарорига маъсулият билан ёндошсин ва ўзи учун хулосалар чиқарсин.
4. а).Ректор ҳузуридаги кенгашда кўрилган (кадрларнинг ижро интизоми, гуруҳларда давомат, профессор-ўқитувчилар ва талабларнинг кийиниш маданияти) ҳақида масалалар маълумот учун қабул қилинсин ва кафедра барча аъзолари риоя қилсин.
б).5А130101-математика (Дифференциал тенгламалар ва математик физика) мутахассисликлари магистрантларининг илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ишлари бўйича март ойидаги ҳисоботи маълумот ўрнида қабул қилинсин ва илмий рахбарлари назорат қилиб борсин.
Қарор ижросини назорат қилиб бориш кафедра мудири зиммасига юклатилсин.


Йиғилиш раиси: ф.-м.ф.д.профессор М. Мирсабуров
Йиғилиш котиби: ўқит. Ш.Аллакова
Download 16.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling