Термиз давлат университети Кимё факультети Ноорганик ва аналитик кимё кафедраси йиғилишининг Баённомасидан кўчирма №


Download 23.57 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi23.57 Kb.
#1289788
Bog'liq
кафедра баённомаси


Термиз давлат университети


Кимё факультети
Ноорганик ва аналитик кимё кафедраси йиғилишининг
Баённомасидан кўчирма № ____


26- Апрел 2022 йил Термиз шаҳри
Йиғилиш раиси: Х.Р.Тиллаев
Йиғилиш котиби: Ш.Н. Мўминова
Қатнашдилар: Кафедра мудири: доц. Х.Р.Тиллаев
Катта ўқитувчилар: доц Жумаева З.Э, Алимназаров Б.Х., Мўминова Ш.Н, Эшмуродов Х.Э
Ўқитувчилар: Болтаев Н.С, Саидов Д.Х, Очилдиев Ш.Ш.


КУН ТАРТИБИ
Кафедранинг бир нафар ўқитувчи лавозими учун танловда иштирок этувчи номзодлар муҳокамаси;
ЭШИТИЛДИ:
Х.Р.Тиллаев Ноорганик ва аналитик кимё кафедраси ўқитувчиси лавозимига икки нафар номзод кафедранинг стажёр-ўқтувчи лавозимида ишлаб келган Турдимуродов Отабек Бахтиёр ўғли ва Термиз шаҳар 24-сонли умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Қодирова Мафтуна Карим қизидан ариза тушганлигини айтиб, номзодларнинг педагогик фаолияти ҳақида гапирди.
Шу кунга қадар амалга оширилган педагогик, услубий, илмий ва тарбиявий ишлар натижалари ҳақида номзодлар О.Б. Турдимуродов ва М.К. Қодирова фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Ўтган шу давр мобайнида О.Б. Турдимуродов томонидан Халқаро илмий журналларда ҳамда Республика ОАК эътироф этган илмий журналларда 1 та мақолалари ҳамда Республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларида 2 дан ортиқ тезислари эълон қилиниб, М.К. Қодирова томонидан Республика илмий - амалий анжуманларида 2 та тезислари эълон қилинди. Кафедра азолари номзодларнинг илмий фаолиятини муҳокама қилиб О.Б. Турдимуродов халқаро илмий журналларда Республика ОАК эътироф этган илмий журналларда ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларида илмий ишлари кўп эълон қилинганлигини ҳамда иқтидорли талабаларни танловларга тайёрлаганлиги, ўтган ўқув йилида талабалар билан дарсдан бўш вақтларда фаол ишлагани ҳисобга олиб, Ноорганик ва аналитик кимё кафедраси ўқитувчиси лавозимига тавсия этдилар.


СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
Кафедра аъзоларидан доц., Жумаева З.Э., катта ўқитувчи Х.Э. Эшмуродовлар сўзга чиқиб, тавсия этилган номзод бўйича ўзларининг фикрларини билдирди. О.Б. Турдимуродовнинг илмий-педагогик фаолиятига юқори баҳо бердилар ва кафедра ўқитувчиси лавозимига лойиқ номзод эканлигини таъкидладилар.
Ҳар томонлама муҳокамадан сўнг, Турдимуродов Отабек Бахтиёр ўғлининг номзодини очиқ овоз бериш йўли билан тавсия қилиш таклифи билдирилди.
Кафедра мудири таклифига мувофиқ мажлис иштирокчилари овоз бердилар. Унга кўра Турдимуродов Отабек Бахтиёр ўғлининг (тарафдорлар 8 нафар), кафедра ўқитувчиси лавозимига тавсия этилди.


ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Турдимуродов Отабек Бахтиёр ўғли Ноорганик ва аналитик кимё кафедраси ўқитувчиси лавозимига тавсия этилcин.
2. Ушбу қарорни тасдиқлаш факультет Кенгашидан сўралсин.


Йиғилиш раиси: Х.Р.Тиллаев
Йиғилиш котиби: Ш.Н. Мўминова
Download 23.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling