Термиз давлат университети намазов гафур шокулович
Сурхондарё вилояти ЯҲМ ҳажмига бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар таъсирини ҳисоблаш моделлари22
Download 0.59 Mb.
|
dedfsdgsdg d
- Bu sahifa navigatsiya:
- Макроиқтисодий кўрсаткичлар модель
Сурхондарё вилояти ЯҲМ ҳажмига бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар таъсирини ҳисоблаш моделлари22
Вилоят ЯҲМ ҳажмига таъсир қилувчи кучли ва кучсиз боғланишлар мавжудлигини эътиборга олиниб қуйидаги регрессион модел тузилди ва прогноз қийматлари ҳисобланди(10-жадвал). Р = 1411,41 — 0, 79 * Х1 + 0,71 * Х2 — 0,21 * ХЗ + 1,66 * Х4 + 0,64 * Х5 (К2 = 0,999) жадвал Сурхондарё вилояти ЯҲМ кўрсаткичлари ҳажмининг прогноз
Прогноз натижаларига кўра, ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажмининг реал қиймати 2026 йилга бориб 55288,2 млрд.сўмни ташкил қилади ва у 2021 йилга нисбатан 1,84 баробарга ошади. Унинг кейинги беш йил ичида ўртача ўсиш суръати 12,94 фоизни ташкил қилади. Дескриптив ва сунъий нейрон тўрларга асосланган АК1МА ва АКЛ эконометрик моделлари асосида макроиқтисодий кўрсаткичларни 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ҳисобланди. Уларга кўра, 2026 йилда саноат маҳсулотлар ҳажми 13667,9 млрд. сўмга, асосий капиталга инвестиция 29623,4 млрд. сўмга, қурилиш ишлари 12640,3 млрд. сўмга, чакана савдо тавар айланмаси 28411,6 млрд. сўмга, қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари 44688,7 млрд. сўмга, ошди. ХУЛОСА Мазкур олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги илмий хулоса ва амалий тавсиялар шакллантирилди: Ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишида макроиқтисодий кўрсаткичларни ялпи ҳудудий маҳсулотга таъсири даражасини баҳолаш кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқишда. Алмон моделидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ялпи ҳудудий маҳсулотга таъсир этувчи муҳим кўрсаткичларни дескриптив ва сунъий нейрон тўр воситалари дастурий таъминоти тадқиқи асосида ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнини моделлаштиришда сунъий нейрон тўрларидан фойдаланиш таклиф этилди. Натижада, ривожланишни дескриптив ҳамда турли туманларни ресурс ва инвестиция салоҳиятини таққослама баҳолаш, ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишини устувор йўналишларини белгилаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш дастурларини ишлаб чиқиш имконияти яратилди. Ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ва аҳолининг турмуш даражасини янада оширишни таъминлашда ҳудудий бошқарувнинг қуйи ва юқори даражасидаги ўзаро боғлиқ ва мувофиқлаштирилган ташкилий, иқтисодий, қонунчилик, маъмурий ва ижтимоий тадбирларнинг тизимли амалга оширилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Бунда ҳудуднинг ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёти ўсишига туртки берадиган йирик “мега” лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурлиги асосланди. Дескриптив таҳлил асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши кўрсаткичлари энг паст туманлар аниқланиб улардан, Ангор туманида савдо ва хизмат кўрсатиш, мева-сабзавотчилик, чарм-пойабзал саноатини, Бойсун туманида қурилиш материаллари, нефт-газ саноати, ҳунармандчилик, Қизириқ туманида енгил саноат, чорвачилик, шоличилик, иссиқхона хўжалигини, Музработ тумани қурилиш материаллари саноати, озиқ-овқат саноати, шоличиликни, Олтинсой тумани Озиқ-овқат саноати, узумчиликни, Термиз тумани енгил саноат, иссиқхоначилик, балиқчиликни, Узун тумани қурилиш материаллари саноати, доривор ўсимликлар, мева-сабзавотчиликни ривожлантириш таклифлари ишлаб чиқилган. Тадқиқотда Сурхондарё вилояти туманлари қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичи бўйича паст, ўрта ва юқори даражадаги гуруҳларга ажратилиб, ўрганилган таҳлилларга кўра, вилоятнинг Ангор, Бойсун, Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун туманларида ўрмон ҳўжалигини ҳамда Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Музрабод, Шеробод, Шўрчи туманларида қишлоқ ҳўжалик ва балиқчилик маҳсулотларини етиштириш кўрсаткичи жуда паст эканлиги аниқланиб, вазиятни яхшилаш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқотлар натижасида Сурхондарё вилоятида ўсиш нуқталари сифатида: Термиз шаҳрида хизмат кўрсатиш, ипакчилик саноати, қурилиш материаллари, туризмни; Бандихон туманида эса қурилиш материаллари саноати, полизчилик, чорвачиликни; Денов туманида енгил саноат, озиқ-овқат саноати, савдо ва хизмат кўрсатишни; Жарқўрғон туманида қурилиш материаллари саноати, нефт-газ саноати, мева-сабзавотчиликни; Қумқўрғон туманида ипакчилик саноати, чорвачилик, лимончилик, сабзавотчиликни; Сариосиё туманида ресурс шароитидан келиб чиқиб қурилиш материаллари, ёқилғи энергетика, енгил саноат, туризмни; Шеробод туманида энергетика саноати, енгил саноат, қурилиш материаллари, анорчилик, туризмни; Шўрчи туманида озиқ-овқат саноати, балиқчилик, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш таклиф этилди. Ҳудудни самарали ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтириш мақсадида вилоятда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми, бозор ва хизматлар ҳажми, қурилиш пудрат ишлари ҳажмини ошириш, аҳолини ичимлик сув билан таъминланиш ҳамда оқова сув тизими билан қамров даражаси, электр энергетика, газ таъминоти тизимини яхшилаш, “яшил ҳудудлар”ни кўпайтириш, ишсизлик даражасини камайтириш, камбағалликни қисқартириш, янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, ҳудудий экспорт ҳажмини кўпайтириш, ирригация ва мелиорация тармоқлари иш фаолиятини яхшилаш ва реконструкция қилиш каби масалаларни ҳал этиш таклиф этилди. Дескриптив ва сунъий нейрон тўрларга асосланган АК1МА ва АКЛ эконометрик моделлари тузилиб, макроиқтисодий кўрсаткичларни 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилди. Прогноз қийматларига кўра, 2026 йилда саноат маҳсулотлар ҳажми 13667,9 млрд. сўмга, асосий капиталга инвестиция 29623,4 млрд. сўмга, қурилиш ишлари 12640,3 млрд. сўмга, чакана савдо тавар айланмаси 28411,6 млрд. сўмга, қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари 44688,7 млрд. сўмга, ошди. Тузилган сунъий нейрон тўри моделига кўра, ҳудуднинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2026 йилга келиб 1,84 баробар ошиши аниқланди. Шу боис, вилоятда барча турдаги қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва турли минерал хомашёни чуқур қайта ишлаш, хусусан, замонавий технологиялар, шу жумладан, хорижий шерикларнинг маблағлари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни юксалтириш, кластер тизимини янада ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш таклиф этилди. Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий-назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсияларни амалга оширилиши 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқишига, Сурхондарё вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланишини юксалишига, аҳоли турмуш фаравонлигини ошишига олиб келади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling