Термиз давлат университети раимова сайёра заитовна


Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 79.73 Kb.
bet5/11
Sana08.02.2023
Hajmi79.73 Kb.
#1178653
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Раимова автореферат охргс

Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ “Ҳозирги адабий жараён масалалари” мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади диний-маърифий мавзудаги шеърларнинг таҳлили орқали мустақиллик даври ўзбек адабиётига хос хусусиятларни очиб бериш ҳамда давр ижодкорлари дунёқарашидаги ижтимоий-фалсафий фикр оқимини адабиётшунослик нуқтаи назаридан илмий-назарий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
диний-маърифий мавзуда ёзилган асарларга адабиётшунос олимлар муносабатини таҳлил қилиш;
мумтоз ўзбек адабиёти заминида мавжуд бўлган арбаъинчилик анъанасининг замонавий ўзбек шеъриятидаги ифодасини текшириш;
диний-маърифий мавзудаги шеърият ижодкорларининг асарларини таҳлил қилиш;
ҳозирги ўзбек шеъриятидаги арбаъин жанрининг замонавий ривожи масалаларига эътибор қаратиш;
ирфоний руҳдаги ижод намуналарида қўлланган бадиий санъатлар воситасида ҳадис маънолари сингдирилган шеърлар бадииятини тадқиқ этиш;
замонавий арбаъинларда ҳадиси шарифларнинг бадиий талқини масаласини қиёсий-типологик усулда очиб бериш;
адабий дунёқарашда ўзига хос эврилишлар юз берган шоирларнинг поэтик маҳоратига баҳо бериш;
диний-маърифий мавзунинг бадиий талқинида ҳар бир ижодкорнинг ўзига хос индивидуал бадиий маҳоратини аниқлаш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Абдулла Ориповнинг “Ҳаж дафтари”(1992) туркуми, Фозил Зоҳиднинг “Сабр гули” (2013), Шукур Қурбоннинг “Ҳикматлар анжумани” (2016), Сирожиддин Саййиднинг “Сўз йўли // Яхшилик эскирмагай. Қирқ ҳадис” (2008) ва Аъзам Ўктамнинг “Икки дунё саодати” (1998) асарлари асосий манба сифатида олинди.
Тадқиқотнинг предметини Мустақиллик даври ўзбек шеъриятида диний-маърифий мавзуда ёзилган шеърларни қиёсан ўрганиш, шоирларнинг бадиий маҳорати ва ўзига хос поэтик тафаккур тарзини тадқиқ этиш ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда герменевтик, функционал, фалсафий, тарихий-қиёсий ҳамда типологик таҳлил усулларидан фойдаланилди.

Download 79.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling