Термиз давлат университети раимова сайёра заитовна


Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат


Download 79.73 Kb.
bet6/11
Sana08.02.2023
Hajmi79.73 Kb.
#1178653
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Раимова автореферат охргс

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мустақиллик даври ўзбек шеъриятида диний-маърифий мавзунинг бадиий талқини биринчи бор монографик тадқиқ қилиниб, илмий-назарий хулосалар чиқарилган;
истиқлол даври ўзбек шеъриятидаги диний-маърифий йўналишнинг асосий тамойил ва хусусиятлари давр шоирлари ижоди мисолида тадқиқ этилиб, улар ижодининг ХХ аср охири – ХХI аср боши ўзбек адабиётига таъсири масаласи асосланган;
диний-маърифий мавзу такомилида исломий ғояларнинг ўрни ва шоирларнинг ижодида ҳадисларнинг бадиий талқини асослари ишлаб чиқилган;
бу давр ижодкорлари асарларининг китобхон, қолаверса, миллат маънавиятига таъсири функционал жиҳатдан маънавий восита эканлиги асослаб берилган ва бу шоирлар ижоди адабиётнинг ажралмас узвий қисми эканлиги исботланган;
ушбу йўналишда ижод қилган шоирларнинг бадиий санъатларни қўллашдаги услубий ўзига хосликлари тадқиқ этилиб, сўз қўллаш маҳоратидаги бадиийлик мезонлари аниқланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
тадқиқот натижалари илмий жамоатчиликни замонавий арбаъин жанри ривожи билан таништиради, хусусан, диний-маърифий мавзудаги ижод намуналари илк бор мазкур ишга тадқиқот объекти сифатида киритилган;
диний маърифий мавзу такомилида ижодкорлар бадиий маҳорати юксалишида адабий анъананинг таъсири аниқланиб, ўзига хослик мезонлари кўрсатиб ўтилган;
шоирлар қўллаган шеърий жанрларнинг деярли барчаси таҳлилга тортилиб, улардаги шоир маҳорати очиб берилган, мавзу ва ғоя жиҳатдан тизимлаштирилган;
давр ижодкорларининг арбаъин жанрини пухта ўзлаштириш маҳорати, ижодкорлар қўллаган бадиий санъатлар ижодкор бадиий маҳоратининг маҳсули эканлиги исботланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги Хориж ва республика миқёсида илмий журналларда чоп этилган тадқиқотлар, ўтказилган илмий-амалий, назарий конференцияларда ўқилган маърузалар, чоп этилган тезис ва мақолалар, ҳамда объектга илмий ёндашув ва қўлланилган усулларнинг тадқиқот мақсадига мослиги, назарий маълумотларнинг илмий манбаларга асосланганлиги, объект сифатида олинган манбаларнинг тадқиқот предметига мувофиқлиги, назарий қарашлар ва хулосаларнинг амалиётга татбиқ этилганлиги, натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади.

Download 79.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling