Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи рhD


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/36
Sana26.01.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1128576
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
1 Avtoreferat elektron versiyasi Тоирова 22 12 16 30 doc

 
И.А. Умбаров 
Илмий даража берувчи
илмий кенгаш раиси, т.ф.д., доц. 
Ш.А. Қосимов 
Илмий даража берувчи
илмий кенгаш илмий
котиби, к.ф.д., доц. 
Р.В. Алиқулов 
Илмий даража берувчи илмий
кенгаш қошидаги илмий 
семинар раиси, к.ф.д., доц. 



КИРИШ (фалсафа доктори (РhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги вақтда 
дунёда сувни тозалашда қўлланиладиган ион алмашинувчи материаллар 
турларининг кўплиги ион алмашиниш жараёнлари ёрдамида оқова сувларни 
кимёвий ифлослантирувчи моддалар, жумладан, заҳарли металл ионларидан 
самарали тозалаш имконини беради. Кўп сонли тадқиқотларга қарамасдан 
металларни ажратиш ва концентрлашга бағишланган ион алмашиниш 
усулларини такомиллаштириш гидрометаллургия саноатида сувни тозалашда 
долзарб ва биринчи даражали вазифа бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам 
механик мустаҳкам, турли агрессив муҳитларда барқарор, юқори сорбцион 
сиғимга эга бўлган, танловчан ионитларни маҳаллий, арзон хомашёлар 
асосида олиш технологиясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. 
Жаҳонда ноёб физик-кимёвий хусусиятларга эга, таркибида азот ва 
кислород донор атомлари бўлган, эритмада рангли ва қимматбаҳо металл 
ионлари билан комплекс ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлган янги турдаги 
ионитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий-
тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада ионитларнинг сорбция 
жараёнида танловчанлигини таъминлаш, металл ионлари сорбцияси 
кинетикасини, сорбция жараёнида комплекс бирикмаларининг ҳосил бўлиш 
механизмларини аниқлаш, сорбцион хоссалари юқори бўлган ионитларни 
синтез қилиш ва саноатда қўллаш, уларнинг фойдаланиш даврини 
узайтириш, олинган янги моддаларни янги замонавий методлар билан анализ 
қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. 
Республикамизда маҳаллий хомашёлар асосида комплекс ҳосил қилувчи 
ионитлар олиш, уларни оқова сувлар, гидрометаллургия саноати чиқинди 
эритмалари таркибидаги оғир, заҳарли металл ионларини сорбцион ажратиш,
қимматбаҳо металл ионларини концентрлаш ва ажратишда қўллаш 
борасидаги муҳим илмий ва амалий натижаларга эришилмоқда. Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида 
«ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини 
таъминлайдиган маҳсулот ва технологияларнинг тубдан янги турларини 
ишлаб чиқаришни ўзлаштириш»
1
га йўналтирилган муҳим вазифалар 
белгилаб берилган. Бу борада, жумладан, маҳаллий хомашёлар асосида 
сорбцион материалларни ишлаб чиқариш учун технологиялар ишлаб чиқиш, 
янги юқори самарали ион алмашинувчи моддалар синтез қилиш ва улардан 
оқова сувларни тозалашда, гидрометаллургия саноатида қимматбаҳо металл 
ионларини концентрлаш ва ажратиш учун фойдаланиш муҳим аҳамият касб 
этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармони, 2020 йил 21 августдаги ПҚ-
4805 «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони.



фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 3 
апрельдаги ПҚ-4265-сон «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг 
инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
Қарорлари, шунингдек, мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация 
тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling