17
Синтез қилинган ионитлар учун металлар
комплекс бирикмаларининг
барқарорлик доимийсининг қиймати нисбатан паст бўлиши нафақат азот
асослигининг камайиши, балки фазовий мураккаблик натижасида ҳам юзага
келади.
Ионитларнинг сорбцион қобилиятини ўрганиш
натижалари шуни
кўрсатдики, мис (II) нинг комплекс бирикма ҳосил қилиши рН=3-5 бўлганда
максимал қийматга эришади (9- ва 10-расмлар). Муҳит кўпроқ ишқорий
бўлганда, комплекс бирикма ҳосил бўлиши билан бир қаторда, гидроксид ва
асосли тузлар ҳосил бўлиб, ионитнинг қаттиқ фазасига чўкиши кузатилган.
Юқоридаги
расмларда
кўрсатилган
потенциометрик
титрлаш
натижалари асосан тўрт хил металл ионлари сақлаган эритмалар устида олиб
борилган. Натижалардан кўриниб
турибдики, сорбция жараёнининг энг
юқори нуқтаси асосан мис ва рух металл ионлари
учун кучсиз кислотали
муҳитда эришилган. Бундан ташқари кадмий ва қўрғошин
металл
ионларининг сорбцияси нейтрали ва кучсиз ишқорий муҳитда
хам яхши
натижа бериши аниқланган. Шу сабабли гидрометаллургияда рангли металл
ионларини ушбу ионитлар билан ажратиб олишнинг мақбул муҳитлари
тавсия қилинди. Шу муҳитларда ионитларни
ажратиб олиш имконияти
юқори эканлиги аниқланди. Бундан ташқари ушбу ионитларда кумуш металл
ионлари хам яхши сорбцияланиши адабиётлардаги
маълумотлар билан
солиштирилган ҳолда энг яхши мақбул шароитлари очиб берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: