13
ДГК+ФК ионити таркибидаги фаол функционал гироксил гуруҳи
аминогуруҳга нисбатан кучли асосли хоссага эга бўлиб, кучли ишқорий ва
нейтрал муҳитда металларга нисбатан қайтарувчилик хоссасини намоён
қилади. Эритма муҳитининг рН=6,0-6,5 қийматида аминогуруҳининг
протонлашиши лиганднинг кислота-асосли хоссаларини ўрганиш
натижасида
маълум бўлди. Ўтказилган кимёвий ва ИҚ-спектрал
анализ натижалари
асосида металлар ионларининг лиганд билан ҳосил қилган координацион
бирикмаларининг тузилишини қуйидаги кўринишда келтириш мумкин (3-
расм):
3-расм. Cu (II) ионининг ДГК+ФК ионити билан координацион бирикмасининг
тузилиши ва унинг шар-стерженли модели.
Эритма муҳити кучсиз ишқорийликдан кучли ишқорийликка ўтиб
бориши билан металл ионларининг сорбцияси сезилари даражада камайиши
кузатилган. Бу ҳолатни металлар координацион
бирикмаларининг кучли
ишқорий муҳитда парчаланиши ва тегишли гидроксидлар ҳосил қилиб
чўкиши билан тушунтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: