Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи рhD


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/36
Sana26.01.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1128576
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36
Bog'liq
1 Avtoreferat elektron versiyasi Тоирова 22 12 16 30 doc

1-расм. ДГК+ФК асосидаги 
ионитнинг ИҚ-спектри. 
2-расм. Сu(II) ионининг ДГК+ФК 
ионитга ютилган ИҚ спектри. 
Олинган ИҚ-спектроскопик анализ маълумотлари синтез қилинган 
ионитларнинг металлар ионлари билан комплекс ҳосил қилишидан далолат 
беради. Спектрларнинг барчасида N – Me → О боғига хос ютилиш чизиқлари 
(3288, 1651-1590 ва 1345 см
-1
) қайд этилган (2-расм). 
Диглицидилкарбамидга сувли муҳитда аммоний фосфат қўшиш 
натижасида олинган маҳсулотга мис тузларининг эритмалари таъсир 
эттирилганда ҳосил бўлган комплекснинг ИҚ–спектрида 1555-1545 см
-1
соҳадаги чизиқ 20, 15, ва 10 см
-1
юқори частота соҳаларга мос ҳолда 
силжиши кузатилган. Координацион боғ азот ва кислород атомлари орқали 
бўлганда С = N, С = О, Р = О боғларининг валент тебраниш частоталари 
қоида бўйича ортади, бу силжишлар эса Р= О →M
+
– N = C координацион 
боғи ҳосил бўлганидан далолат беради. 


13 
ДГК+ФК ионити таркибидаги фаол функционал гироксил гуруҳи 
аминогуруҳга нисбатан кучли асосли хоссага эга бўлиб, кучли ишқорий ва 
нейтрал муҳитда металларга нисбатан қайтарувчилик хоссасини намоён 
қилади. Эритма муҳитининг рН=6,0-6,5 қийматида аминогуруҳининг 
протонлашиши лиганднинг кислота-асосли хоссаларини ўрганиш натижасида 
маълум бўлди. Ўтказилган кимёвий ва ИҚ-спектрал анализ натижалари 
асосида металлар ионларининг лиганд билан ҳосил қилган координацион 
бирикмаларининг тузилишини қуйидаги кўринишда келтириш мумкин (3-
расм):
3-расм. Cu (II) ионининг ДГК+ФК ионити билан координацион бирикмасининг 
тузилиши ва унинг шар-стерженли модели. 
Эритма муҳити кучсиз ишқорийликдан кучли ишқорийликка ўтиб 
бориши билан металл ионларининг сорбцияси сезилари даражада камайиши 
кузатилган. Бу ҳолатни металлар координацион бирикмаларининг кучли 
ишқорий муҳитда парчаланиши ва тегишли гидроксидлар ҳосил қилиб 
чўкиши билан тушунтириш мумкин. 

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling