Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи рhD


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/36
Sana26.01.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1128576
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36
Bog'liq
1 Avtoreferat elektron versiyasi Тоирова 22 12 16 30 doc

5-расм. ДГК-ФК ионитининг 
дифференциал термогравиметрик 
анализи (ДТА). 
6-расм. ДГК-АФ ионитининг 
дифференциал термогравиметрик 
анализи (ДТА). 


15 
Бундан ташқари ионитларнинг термик парчаланишида эндотермик ва 
экзотермик эффектлар табиати аниқланди.Термик таҳлил 20-600°C ҳарорат 
оралиғида амалга оширилди. Ушбу расмларда (5,6-расмлар) ДГК+ФК ва 
ДГК+АФ ионитларининг дерватограммаси келтирилган. Маълумотлар 
намунанинг таркибида аморф структураси борлигини тасвирлайди, 23-370°С 
ҳарорат интервалида массанинг йўқотилиши иккита босқичда содир бўлади, 
биринчиси 130-160°С интервалда бўлиб, ушбу интервалда -6,07% массанинг 
йўқотилиши билан намунанинг таркибидаги аморф тизимларнинг 
суюқланиши содир бўлади. ДСК нинг эгри чизиқларида -28,13 Дж/г 
энергиянинг ютилиши билан эндотермик чўққи кузатилади –Тмак=154,8°C. 
Саноатда ишлатиладиган бошқа ионитники эса 80-140°С да энергия 
ютилиши билан эндотермик чўққи кузатилади. Олинган термогровметрик 
(ТГ) анализ натижаларидан кўриниб турибдики дастлабки ионит ДГК+ФК 
ионити 245,5°C ҳароратда қиздирилганда термик деструкция ҳодисаси 
кузатилади. ДГК+АФ асосида олинган ионитда эса 254°C дан юқори 
ҳароратда қиздирилганда термик деструкция ҳодисаси кузатилади, у 
дастлабки массадан намуна массасининг 32% гача йўқотилишига ва -130 
Дж/г миқдордаги энергиянинг (эндотермик чўққи) ютилишига олиб келади. 
Ионитларни металлар иштирокида ва металларсиз потенциометрик 
титрлаганда, координацион бирикма ҳосил бўлиши эритманинг ион кучи
металл табиати ва унинг концентрациясига боғлиқлиги кўрсатиб берилган. 
Доимий ион кучига 0,1 н NaCl эритмаси ёрдамида эришилган (μ=0,1). 
7-расмдан кўриниб турибдики, металл ионлари концентрациясининг 
0,00625 дан 0,025 мол/мл гача ортиши ионит асослигини камайтирган. Бу эса 
комплекс ҳосил қилувчи металл иони концентрацияси қанча ошса, комплекс 
ҳосил бўлиш жараёнида аминогуруҳнинг гидрофиллиги ўз навбатида 
камайиб боришини кўрсатади. 
1) мис ионисиз(
); 2) 0,00625 ммоль/мл (
); 3) 
0,00125 ммоль/мл (
); 4) 0,00250 ммоль/мл (
).

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling