Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи рhD


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/36
Sana26.01.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1128576
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36
Bog'liq
1 Avtoreferat elektron versiyasi Тоирова 22 12 16 30 doc

Тадқиқот 
натижаларининг 
апробацияси. 
Мазкур 
тадқиқот 
натижалари 4 та халқаро ва 4 та республика илмий-амалий анжуманларида 
муҳокамадан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация 
мавзуси бўйича жами 16 та илмий иш, шулардан, Ўзбекистон Республикаси 
Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий 
натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола, 
улардан 3 таси Республика ва 5 таси хорижий журналларда нашр этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби: кириш, 
тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан 
иборат. Диссертациянинг ҳажми 120 бетни ташкил этган. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурати 
асосланган, тадқиқотнинг мақсади ҳамда вазифалари, объект, предметлари 
тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор 
йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий 
натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий 
аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиш, 
нашр этилган ишлар ҳамда диссертация тузилиши бўйича маълумотлар 
келтирилган. 
Диссертациянинг «Кoмплекс 
ҳoсил қилувчи иoнитлаp олишнинг 
замонавий усуллари ва истиқболлари» деб номланган биринчи бобида 
асосан эпихлоргидрин ва формальдегид асосида таркибида азот, олтингугурт, 
кислород, фосфор бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар синтезининг 
физик-кимёвий асослари қиёсий таҳлил қилинган ва технологик 
эритмалардан рангли ва нодир металл ионларини комплекс ҳосил қилувчи 
ионитлар ёрдамида сорбциялашга доир адабиётлар шарҳи келтирилган. 
Диссертациянинг «Таpкибида кислopoд, азoт бўлган кoмплекс ҳoсил 
қилувчи иoнитлаp синтези ва тадқиқот усуллари» деб номланган иккинчи 
бобида карбамид ва тиокарбамиднинг эпихлоргидрин ҳамда формалин билан 
реакциялари 
асосида 
диглицидилкарбамид, 
диглицидилтиокарбамид, 
диметилолкарбамид, диметилолтиокарбамид синтез қилиниб, уларнинг 
ортофосфат кислота ва аммоний фосфат билан ўзаро реакциялари 


10 
натижасида синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар бўйича 
тадқиқот натижалари келтирилган. 
ДГК+АФ ионитининг синтези. Юқоридаги тадқиқотларнинг давоми 
сифатида тиокарбамиднинг эпихлоргидрин билан ўзаро реакциялари хона 
ҳароратида бошланғич маҳсулотларнинг турли нисбатларида ўтказилди. 
Реагентлар аралашмаси, у гетероген ва барқарор аралашма магнитли 
мешалка ёрдамида интенсив аралаштирилди, реакция жараёнида ҳарорат 
хона ҳароратидан 50-100ºС ошганда, эритма рН и 10-11 дан 4-6 гача камаяди. 
Бу кўрсатгичларни ЭВ-74 иономери ёрдамида назорат қилиб турилди. Унинг 
электроди термометрнинг ўрнига реакцион муҳитга ўрнатилди. Индукцион 
даврнинг давомийлиги компонентлар нисбати ва умумий концентрацияга 
боғлиқ бўлиб, ундан сўнг, реакцион аралашма ўз-ўзидан қизийди. 
Маҳсулотнинг кўпроқ унуми (65% дан юқори) тиокарбамиднинг 
эпихлоргидрин билан 1:2 нисбатларида олинди. Реакция дастлабки 
моддаларнинг турли моль нисбатларида ва 40-80°С ҳарорат интервалида 
спиртли эритмада ўтказилди. Жараённинг кинетикасини ўрганиш учун 
реакцион массадаги хлор ионлари концентрациясининг ўзгариши аниқланди. 
Аммоний фосфат дастлаб натрий гидроксид эритмаси билан ишлов берилиб, 
ҳосил бўлган чўкма фильтрланиб, ажратилди ва фильтрат синтез учун 
ишлатилди. Юқорида ҳосил бўлган диглицидилкарбамид 1 моль олиниб, унга 
тозаланган аммоний фосфатдан 1 моль миқдори эритма шаклида томчилатиб 
қўшилди ва яхшилаб аралаштирилди. Ҳарорат 95-100°C га кўтарилганда, 
смоласимон масса ҳосил бўлди. Олинган смоласимон масса чинни косачага 
солинди ва қуритиш шкафида 90°C ҳароратда 18 соат давомида қуритилди. 
Қуритилган масса майдалангач, дастлаб паст молекуляр оғирликдаги 
моддалардан 5% ли NaOH эритмаси билан, ундан кейин дистилланган сув 
билан нейтрал ҳолга келгунча ювиб тозаланади. Ҳосил бўлган қаттиқ масса 
шарли тегирмонда майдаланиб, аморф кукунсимон оқ рангли маҳсулот 
олинади. Маҳсулот унуми 93 % ни ташкил этди. 
ДГТ+АФ ионитининг синтези. Диглицидилтиокарбамид синтези 
юқоридаги ионит синтез усули ёрдамида олиб борилади. Ҳосил бўлган 
диглицидилтиокарбамид 1 мол олиниб, унга тозаланган аммоний фосфатдан 
1 мол миқдорда эритма шаклида томчилатиб қўшилди ва яхшилаб 
аралаштирилди. Ҳарорат 85-90° C га кўтарилганда, смоласимон масса ҳосил 
бўлди. Олинган смоласимон масса чинни косачага солинди ва қуритиш 
шкафида 80°C ҳароратда 18 соат давомида қуритилди. Ушбу ионит синтез 
қилишда ҳароратнинг пастроқ олиб борилиши тиокарбамид таркибидаги 
олтингугуртнинг ажралиши ва массадаги бошқа эркин ионлар билан 
бирикиб, олтингугурт газларини ҳосил қилиш билан изоҳланади. Қуритилган 
масса майдалангач, дастлаб паст молекуляр оғирликдаги моддалардан 5% ли 
NaOH эритмаси билан, ундан кейин дистилланган сув билан нейтрал ҳолга 
келгунча ювиб, тозаланади. Ҳосил бўлган қаттиқ масса шарли тегирмонда 
майдаланиб, аморф кукунсимон оч-сарғиш маҳсулот олинади. Маҳсулот 
унуми 89 % ни ташкил этди. 


11 
Диглицидилкарбамид 
(ДГК), 
диглицидилтиокарбамид 
(ДГТ), 
диметилолкарбамид (ДМТ), диметилолтиокарбамид (ДМТ) нинг ортофосфат 
кислота (ФК) ва аммоний фосфат (АФ) билан сувли ҳамда органик муҳитда 
ўз-ўзидан полимерланиш жараёни унча юқори бўлмаган ҳароратда содир 
бўлади (1-жадвал). Бу жараённи тадқиқ этиш, яъни полимерланиш жараёнида 
эпихлоргидриндаги эпокси гуруҳнинг очилиш механизми, шунингдек
иккинчи мономердаги амино- ва гидроксил гуруҳ табиатининг реакция 
кинетикаси ва ҳосил бўлган полимерлар хоссаларига таъсирини ўрганиш 
шубхасиз, қизиқиш уйғотди. 

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling