Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи рhD


Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/36
Sana26.01.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1128576
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36
Bog'liq
1 Avtoreferat elektron versiyasi Тоирова 22 12 16 30 doc

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
диглицидилкарбамид, диглицидилтиокарбамид, диметилолкарбамид, 
диметилолтиокарбамиднинг ортофосфат кислота ва аммоний фосфат асосида 
таркибида азот ҳамда кислород бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар 
олиш усули яратилган; 
диглицидилкарбамид, диглицидилтиокарбамид, диметилолкарбамид, 
диметилолтиокарбамиднинг ортофосфат кислота ва аммоний фосфат асосида 
комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқариш корхоналарида оқова сувларни тозалаш, теxнологик 
эритмалардан рангли металл ионларини ажратиб олиш технологияси 
такомиллаштирилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Синтез қилинган 
бирикмаларнинг тузилиши, таркиби ва физик-кимёвий хоссаларини 
ўрганишда замонавий физик- кимёвий усуллардан фойдаланилганлиги ҳамда 
олинган натижаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига мослиги билан 
изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти диглицидилкарбамид, 
диглицидилтиокарбамид, диметилолкарбамид, диметилолтиокарбамиднинг 
ортофосфат кислота ва аммоний фосфат иштирокида янги комплекс ҳосил 
қилувчи ионитлар олиш усулларини ишлаб чиқиш, синтезнинг оптимал 
шароитларини аниқлаш ҳамда комплекс ҳосил қилувчи ионитларнинг 
сорбцион фаоллигини ошириш билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти синтез қилинган сорбцион 
қобилияти юқори бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар республикамиз 
гидрометаллургия саноатида теxнологик эритмалардан рангли металл 
ионларини ажратиб олишда ҳамда саноат оқова сувларини тозалаш 
муаммоларини ҳал қилишга хизмат қилади. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таркибида азот, 
кислород бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологияси ва 
қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Диглицидилкарбамид, диглицидилтиокарбамид, диметилолкарбамид, 
диметилолтиокарбамиднинг ортофосфат кислота ва аммоний фосфат билан 
поликонденсацияланиши асосида комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш 
технологияси Олмалиқ КМК» АЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган. 
(«Олмалиқ КМК» АЖ корхонасининг 2022 йил 20 октябрдаги AA-008380-сон 
маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида рангли 



металларни эритмалардан самарали сорбцияловчи комплекс ҳосил қилувчи 
ионитлар олиш имконияти яратилган. 
Маҳаллий хомашёлар асосида олинган таркибида кислород ва азот 
бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар “Олмалиқ КМК” АЖ корхонасида 
оқова сувларни рангли металлар ионларидан тозалашда амалиётга жорий 
этилган («Олмалиқ КМК» АЖ корхонасининг 2022 йил 20 октябрдаги AA-
008380-сон маълумотномаси). Натижада оқова сувларни рангли металлар 
ионларидан рухсат этилган концентрациясининг ўндан бир улушигача 
тозалаш имконини берган.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling