Тадқиқотнинг
Республика
фан
ва
технологиялари
ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур
тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VII. «Кимёвий
технология ва нанотехнология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Комплекс ҳосил қилувчи
ионитлар синтези ва уларнинг сорбцион технологияларини ишлаб чиқиш
бўйича R.P. Kusy, G. Martines, I.S. Ahamed, S. Aoki, F.A.Long, K.Cirai,
R.Kitavaki, R.Heping, G.Bayd, A.Lurre, А.Б. Пашков, И.П. Лосев, Е.Б.
Тростянская, А.С. Тевлина, А.Б. Даванков, В.М. Лауфер, Ф.Т. Шостак, И.Ф.
Самборский, Е.Е. Ергожин, К.М. Салдадзе, И.Л. Хмельницкая, С.А.
Маранджев, Е.И. Люстгартен, В.Д. Копылова, А.А. Ваишейдт, А.А.
Васильев, Н.Н. Кузнецова, М.А. Аскаров, А.Т. Джалилов, У.Н. Мусаев, Ф.А.
Магрупов, Х.Т. Шарипов, М.Г. Мухамедиев, Х.Х. Тураев, С.А. Абдурахимов,
З.А. Таджиходжаев, Ш.А. Муталов, Ш.А. Касимов, Ф.Б. Эшқурбонов ва
бошқалар илмий-тадқиқотлар олиб борган.
Улар
томонидан
гидрометаллургияда
қимматбаҳо
металларни
концентрлаш ва ажратишда, саноат оқова сувларини тозалашда, қаттиқ сувни
юмшатишда қўлланиладиган таркибида азот-, олтингугурт-, кислород- ва
фосфор бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш, уларни сорбция
жараёнларида қўллаш технологиялари ишлаб чиқилган ҳамда ишлаб
чиқаришга жорий қилинган.
Шу билан бирга, мавжуд комплекс ҳосил қилувчи ионитларга янги
функционал гуруҳли мономерлар ва ноорганик табиий минераллар киритиш
орқали ҳам янги ион алмашинувчи композицион материаллар синтез қилиш
ва сорбцияланиш маҳсулотларининг таркиби, тузилишини аниқлаш ҳамда бу
ўзгаришларнинг қонуниятларини ўрганиш, комплекс ҳосил қилувчи
ионитларнинг комплекс ҳосил қилиш хоссаларини тўғри интерпретация
қилиш, уларнинг реакцион қобилиятини тушунтириш ва олдиндан
режалаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |