Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи рhD


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/36
Sana26.01.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1128576
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
1 Avtoreferat elektron versiyasi Тоирова 22 12 16 30 doc

Тадқиқотнинг объекти сифатида эпихлоргидрин, формальдегид, 
карбамид, тиокарбамид, ортофосфат кислота, аммоний фосфат ҳамда улар 
асосидаги янги комплекс ҳосил қилувчи полифункционал ионитлар, рангли 
металл ионларини тутувчи сувли эритмалари танланган. 
Тадқиқотнинг предмети комплекс ҳосил қилувчи полифункционал 
ионитлар, уларнинг металлар сорбцияси жараёнида ҳосил қилган 
координацион бирикмаларининг таркиби, тузилиши ва физик-кимёвий 
хоссалари ҳисобланади. 
Тадқиқот 
усуллари
Яратилган 
ионитларнинг 
физик-кимёвий 
хоссаларини ўрганишда ИҚ-Фурье ва электрон (УБ) спектроскопия, 
дифференциал термик (ДТА) анализлар, потенциометрия, дифференциал 
сканерловчи калориметрия, сканерловчи электрон микроскопия (SEM-EDX), 
кукунли рентген дифрактометрияси, фотоколориметрия, комплексоно-
метрия ва квант-кимёвий ҳисоблаш усулларидан фойдаланилди. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ДМК, ДМТ, ДГК ва ДГТнинг ортофосфат кислота ва аммоний фосфат 
билан поликонденсацияланиши натижасида самарали комплекс ҳосил 
қилувчи полифункционал ионитлар олинган;
Олинган мураккаб полифункционал ионитларнинг таркиби, тузилиши ва 
физик-механик хоссалари замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида аниқланган; 
синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар ёрдамида ишлаб 
чиқариш корхоналари чиқинди сувларини заҳарли металл ионларидан 



тозалаш ва теxнологик эритмалар таркибидаги рангли металл ионларини 
ажратишнинг мақбул шароитлари аниқланган; 
ДМК+ФК асосидаги комплекс ҳосил қилувчи ионитни олиш 
технологияси ишлаб чиқилган ва техник-иқтисодий самарадорлиги 
асосланган; 
Саноатнинг турли тармоқларида ДМК+ФК асосидаги комплекс ҳосил 
қилувчи ионитни қўллашнинг техник-иқтисодий самарадорлиги ўрганилган; 

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling