7
(2012-2016 йй.) ва ИТД- №12 «Комплекс ҳосил қилувчи
полифункционал
ионитлар синтези ва улар ёрдамида баъзи d-металларни ажратишнинг
назарий асослари» (2017-2020 йй.)
мавзуларидаги фундаментал, амалий ва
инновацион лойиҳалар доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашёлар
асосида таркибида
кислород ва азот бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш ва уларни
қўллаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
таркибида кислород ва азот сақлаган функционал гуруҳларга
эга янги,
юқори самарали комплекс ҳосил қилувчи полифункционал ионитлар олиш
усулларини ишлаб чиқиш;
синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи
полифункционал ионитлар
таркиби, тузилиши ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш;
синтез қилинган таркибида кислород ва азот бўлган комплекс ҳосил
қилувчи полифункционал ионитлар ёрдамида мис, рух, никель, қўрғошин,
кобальт ва кумуш каби металл ионларига нисбатан сорбция сиғимини
аниқлаш;
олинган ионитлардан ишлаб чиқариш корхоналари чиқинди сувларини
оғир металл ионларидан тозалаш ва теxнологик эритмалардан рангли металл
ионларини ажратиб олишда қўллаш;
ДМК, ДМТ, ДГК ва ДГТ асосидаги комплекс ҳосил қилувчи ионит
ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий
самарадорлигини асослаш.
Do'stlaringiz bilan baham: