Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи рhD


Диссертациянинг “Комплекс ҳосил қилувчи ионитларни ишлаб


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/36
Sana26.01.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1128576
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
1 Avtoreferat elektron versiyasi Тоирова 22 12 16 30 doc

Диссертациянинг “Комплекс ҳосил қилувчи ионитларни ишлаб 
чиқариш технологияси ва уни техник-иқтисодий асослаш” деб 
номланган тўртинчи бобида ионитларни олиш технологияси ва техник-
иқтисодий ҳисоб-китобларнинг натижалари муҳокама қилинган. Термиз 
давлат университети ҳамда Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот 
институти ҳамкорликда диметилoлкаpбамид ва opтoфoсфат кислoта асосида 
комплекс ҳосил қилувчи ионитларни синтез қилиш технологияси яратилди. 
Натижада, ушбу комплекс ҳосил қилувчи ионитлар гидрометаллургияда 
турли металл ионларини концентрлашда, таркибида оғир металл ионлари 
бўлган чиқинди эритмаларни зарарсизлантиришда сорбент сифатида кенг 
қўлланилиш имконияти яратилди.
Ушбу жаpаённи амалга oшиpиш учун илмий-тадқиқот институтида 
қуйидаги бoсқичлаpни бажаpишга мўлжалланган тажpиба қуpилмаси 
йиғилди: хoм-ашёлаpни тайёpлаш, пoликoнденсацияни ўтказиш, oлинган 
маҳсулoтни ажpатиш, қуpитиш, майдалаш, элаш, тайёp маҳсулoтни 
қадoқлаш. Бу жаpаёнлаp давpий такpopланади. Натижада, ушбу комплекс 
ҳосил қилувчи ионитлар гидрометаллургияда турли металл ионларини 
концентрлашда, таркибида оғир металл ионлари бўлган чиқинди 
эритмаларни зарарсизлантиришда ионит сифатида кенг қўлланилиш 
имконияти яратилди. 


18 
1-диметилолкарбамид сақлаш учун сиғим; 2- ортофосфат кислота сақлаш учун сиғим; 
3,4,5-ўлчов дозаторлари; 6-фильтр; 7-реактор; 8-совутгич; 9-конденсат тўплагич; 10-
вакуум насос; 11-тайёр маҳсулот учун оралик идиш; 12-совутиб, порошок ҳосил қилгич 
11-расм. Даврий усул билан ДМК ва ФК асосида ион алмашинувчи
материал олишнинг технологик схемаси. 
Технологик схемага кўра, 1-сиғимдан диметилолкарбамид ва 2-
сиғимдан концентрланган ортофосфат кислота 3,4,5 дозаторларга юборилади. 
Дозаторлардан ўлчанган миқдорда дастлабки моддалар 6-фильтрдан 
ўтказилиб, 7-реакторга берилади ва унда 90-100℃ да суюқ смола ҳосил 
қилиниб (шартли қовушқоқлиги 80-85 с.) 11-тайёр маҳсулот учун оралиқ 
идишда 50 ℃ гача совутилиб, суюқликдан ажратилади ҳамда 12-қолган 
маҳсулот яна хона ҳароратигача совутилиб, майдаланади. Ушбу схемада 7-
реакторда реакция натижасида ҳосил бўлган ортиқча газлар 8-газларни 
совутгичда совутилиб, суюқ конденцат ҳосил қилинади ва иккиламчи 
маҳсулот ҳолига келтирилади.
Гидрометаллургия саноатида металл ионларини ажратишда асосан 
сорбцион колонкалардан фойдаланилади. Бу қурилмада асосан ионит ва 
ўзида металл ионларини сақлаган эритмалар ўзаро таъсирлашиб, сорбция 
жараёни кузатилади. Бунда ионитлар металл ионларини ўзига тўлиқ 
сорбциялаши учун колонкада қулай шароит талаб этилади. Шу вақтгача 
саноатда ишлатиладиган сорбцион колонкаларда сорбентлар кўпроқ вақт 
эритмада қолдирилса шунча сорбцияланиш даражаси юқори бўлиши 
аниқланган. Аммо ионитларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири уларнинг 


19 
сорбцияланиш даражаси ошиши эритма муҳитига яъни унинг рН ига 
боғлиқлиги олимлар томонидан исботланган ва тадқиқот ишлари олиб 
борилган.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling