Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи рhD
-расм. Рангли металл ионини сақлаган эритмаси учун фракцияланган
Download 1.81 Mb. Pdf ko'rish
|
1 Avtoreferat elektron versiyasi Тоирова 22 12 16 30 doc
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХУЛОСАЛАР
12-расм. Рангли металл ионини сақлаган эритмаси учун фракцияланган
сорбцион колонканинг инновацион ишлаб чиқилган схемаси. Ушбу тадқиқот ишида янги турдаги инновацион сорбцион колонка таклиф этилди. Ионитимиз табиатига кўра улар бошқа ионитлардан фарқли равишда кучсиз ишқориш муҳитда яхши сорбциялаши инобатга олиниб, қурилмага қўшимча равишда колонкадаги муҳитни мақбуллаштириш учун кислота ва асос қуйиладиган махсус винтеллар ўрнатилди. Ушбу сорбцион колонка ёрдамида узликсиз режимда ишлайдиган эритмалардан металл ионларини ажратадиган каскадли ион алмашинувчи колонкалар схемаси тавсия этилди. Шу усул билан металл ионларни 96-97% ажартиш имконияти борлига ярим саноат усулда исботланди. 20 ХУЛОСАЛАР 1. Диметилол(тио)карбамидни 90-95 о С ҳароратда ортофосфат кислота ва аммоний фосфат билан поликонденсациялаб, таркибида азот, кислород, олтингугурт, фосфор бўлган комплекс ҳосил қилувчи юқори самарали полифункционал ДМК+ФК, ДМК+АФ, ДМТ+ФК ва ДМТ+АФ каби маркали ионитлар олишнинг мақбул шароитлари тавсия этилди. 2. Олинган комплекс ҳосил қилувчи ионитларнинг кимёвий барқарорлиги H 2 SО 4 , KОH каби кучли кислота ва ишқорларнинг 10% ли эритмалари, шунингдек, кучли оксидловчи; нинг 10% ли эритмаси каби турли агрессив муҳитларда синовдан ўтказилди ҳамда ушбу ионитларнинг статик алмашиниш сиғимининг камайиши 5 та сорбция-десорбция циклида 5-7% ни ташкил этиши кўрсатилди. Олинган ДМК+ФК ва ДМК+АФ ионитларнинг кимёвий барқарорлиги қолган ионитларга нисбатан анча юқори бўлиб, кучли кислотали эритмалардан ва оксидловчи муҳитида металл ионларини сорбциялашда қўлланилди. 3. Комплекс ҳосил қилувчи ионитларнинг дифференциал термик таҳлил натижалари асосида термик барқарорлиги аниқланди. Сканерловчи электрон микроскоп–энергия дисперсион анализ усули таҳлилида диметилолкарбамидни ортофосфат кислота ҳамда аммоний фосфат билан модификациялаб олинган ионитларнинг микроғовакли тузилишга эга эканлиги аниқланди. 4. Синтез қилинган юқори самарали ион алмашинувчи полифункционал янги ДМТ+ФК, ДМК+ФК, ДМТ+АФ ва ДМК+АФ каби ионитларнинг статик ва динамик шароитларда индивидуал ҳамда аралаш эритмалардан Cu (II), Ni (II), Zn (II), Ag (I) ионларига нисбатан сорбцион сиғимлари аниқланди. Олинган натижалар асосида синтез қилинган ионитлар саноат оқова сувларини тозалаш ҳамда гидрометаллургияда рангли ва оғир металл ионларини ажратиш учун қўллашга тавсия этилди. 5. Таркибида кислород ва азот бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологияси ишлаб чиқилди ва «Олмалиқ КМК» АЖ корхонасида оқова сувларни заҳарли металл ионларидан тозалашда жорий этилди. Маҳаллий хомашёлар асосида олинган комплекс ҳосил қилувчи ДМТ+ФК, ДМК+ФК, ДМТ+АФ ва ДМК+АФ маркали ионитлар саноат оқова сувларини тозалашда қўллаш учун тавсия этилди. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling