Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Download 414.75 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг предмети.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Тадқиқотнинг объекти. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг ҳудудий
жойлашувидаги этник ўзига хослик (ХVIII аср ва ХХ аср бошлари) моддий маданиятининг трансформацион жараёнларида тутган ўрни этнологик контекст доирасида ўрганиш белгилаб олинди. 7 Тадқиқотнинг предмети. ХIХ аср охири - ХХI аср бошларида минтақада содир бўлган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар таъсирида Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг моддий маданиятида кечган трансформацион жараёнларнинг қонуниятлари ва хусусиятларини этнологик тадқиқот асосида кўрсатиб бериш ташкил этади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ёритишда ҳудудий ёндошув, харитографик, тарихий-этнологик изчиллик, ретроспектив таҳлил, қиёсий типологик, структуравий суҳбат, этнографик кузатув, анкета сўровномаси ўтказиш ва бошқа тадқиқот усулларидан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Сурхон воҳасининг юз (жуз) аҳолиси анъанавий маданияти муаммоси илк бора диссертацион тадқиқот сифатида тадқиқ қилиниб, юз (жуз) аҳолиси алоҳида тадқиқот объекти сифатида таҳлил этилиб, юз (жуз) аҳолисининг анъанавий маданияти этник ва локал хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар далилланди: тадқиқотда дала-этнографик тадқиқотлари ҳамда диссертантнинг ўз кузатувлари асосида Сурхон воҳаси юз (жуз) аҳолисининг моддий маданиятида катта ўрин тутган анъанавий уй-жой қурилиши, миллий кийимлар ва таомларининг этник ва локал хусусиятлари этнологик жиҳатдан аниқланди; воҳа юз (жуз)ларининг моддий маданиятида икки муҳим фактор, яъни ўтроқ деҳқончилик ва чорвачилик маданиятига хос хусусиятлар мужассамлашганлиги ҳамда минтақа маданияти ушбу икки маданиятлар уйғунлашуви асосига қурилганлиги тарихий-этнографик материаллар асосида далиланди; Сурхон воҳасининг юз (жуз) аҳолиси моддий маданиятининг ўрганилаётган даврда содир бўлган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ўзгаришлар таъсирида трансформациялашуви ҳамда анъанавий моддий маданиятга кириб келган турли-туман инновациялар ҳамда уларнинг миллийлашуви омиллари дала тадқиқотлари материаллари асосида аниқланди. Download 414.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling