КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация нинг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда юз бераётган
глобаллашув жараёнлари туфайли миллатлар ва халқларнинг иқтисодий –
маданий юксалишига шароит яратиб берилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш
зарурки, халқларнинг маданий юксалиш жараёнида аҳоли сонини ўсиши,
миллий таркибини ошиб бориши, ҳудудий жойлашуви, миллий қадриятларни
тараққий этиши, инновацион лойиҳаларни қўллаш долзарб муаммоларга
айланиб қолмоқда.
Дунёнинг ривожланган Англия, АҚШ, Франция, Россия, Германия каби
мамлакатлардаги етакчи илмий тадқиқот марказлари
миллатларнинг келиб
чиқиши, унинг ўзига хос танназули ва ривожланишига доир ҳаётни ўрганиш
соҳасини тадқиқ этишга алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, аҳолини
моддий турмуш тарзни яхшилаш, камбағаллик, қашшоқликни олдини олиш,
озиқ-овқат танқислигини олдини олиш, турли хил оммавий касалликларни
бартараф қилиш, замонавий яшаш учун янги лойиҳаларни
амалга ошириш
каби муаммолар устувор мавзулар сифатида ўрганилмоқда.
Янги Ўзбекистон шароитда ўзбек халқи этногенези ва этник тарихини
илмий ўрганиш талабларидан келиб чиқиб, миллий урф-одатлар, қадриятлар,
маросимларни тиклаш ва янада миллий замонавий руҳда ривожлантириш,
миллий автохтонизм ғоялари асосида ўтроқ
моддий маданиятга таяниб
миллий ўзликни юксалтириш, миллий тотувлик, миллатлар ўртасида ўзаро
иноқлик, дўстлик ришталарини бойитиш, ўтмиш тарих ва бутун инсониятни
ўзига жалб этган бой моддий ва маънавий меросни мукаммал ўрганишга
қаратилган эҳтиёжга зарурият сезилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 - йил 28 -
январдаги
ПФ-60-сон «2022—2026 - йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси тўғрисида», 2022 *- йил 6-июлдаги ПФ-165-сон “2022-
2026 - йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”, 2021 - йил 30 - декабрдаги ПҚ-77-
сон “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2022 - йил 25 - июлдаги ПҚ-
331-сон “Маҳалларда саноат, ҳунармандчилик,
касаначилик ва чорвачилик
микромарказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2021 - йил 5-
августдаги ПҚ-5211-сон «Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий
бешкураш ва полони 2025 - йилгача ривожлантириш
давлат дастури
тўғрисида» ги
Қ
арорлари
1
ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада
хизмат қилади
Do'stlaringiz bilan baham: