Термиз давлат университети юридик факултети 3-курс Модуль номи: Солиқ ҳуқуқи
солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни талаб қилиб олишга ҳақли3
Download 32.83 Kb.
|
Солиқ ҳуқуқи асимент Диёрбек
солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни талаб қилиб олишга ҳақли3.
Солиқ органи солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ва уларнинг мол-мулкини хатлаб қўйишҳуқуқига эга4. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида5. Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, Юқоридаги муммоли вазиятдан кўриниб турибдики, “Тонг” МЧЖ 2019-йил охирида компания муассисларига 100 миллион сўм дивидендлар тарқатган. “Тонг” МЧЖ бугалтерларининг айтишича, тарқатилган дивидендлардан солиқларни двиденд олганлар тўлаши лозим. Лекин бу қонун хужжатларига зид ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 345-моддасида двидендни берган солиқ агентлари томонидан берилган сумманинг, Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 381-моддаси 11-бандига асосан, 5 фоиз миқдорида солиқ тўлаб бериши таъкидланган. Юқорида айтилган нормаларга асосланган ҳолда “”Турон” МЧЖнинг бугалтерларининг солиқни таъсисчилар, яъни жисмоний шахслар мустақил равишда тўлайди деган важлари конун билан асосланмаганлигини кўришимиз мумкин. Юқоридаги муммоли вазиятнинг яна бир жиҳати шундаки, компания раҳбари И.Салимов томонидан ҳужжатларни тақдим этилмаслиги ҳам қонунга зид ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 26-моддасида солиқ органларининг ҳуқуқлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, айнан камерал солиқ текшируви давомида солиқ органи сўровнома асосида солиқ тўловчидан солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни талаб қилиб олишга ҳақлилиги кўрсатилган. Шу нуқтаи назардан И.Салимов ҳужжатларни тақдим этиши лозим эди. Шуни таъкидлаб штиш жоизки, Шайхонтохур туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи “Тонг” МЧЖнинг “Замонбанк” акциядорлик тижорат банкининг Шайхонтохур филиалидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қиилиши қонунан асосли ҳисобланади. Чунки Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 111-моддасида солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўҳтатиб туришга ҳақли. Ушбу муаммоли вазиятдан кўриниб турибдики, Солиқ органи камерал солиқ текширувини қонуний ва адолатли тарзда ўтказган. Download 32.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling