Термиз давлат университети юридик факултети 3-курс Модуль номи: Солиқ ҳуқуқи


Download 32.83 Kb.
bet1/3
Sana14.12.2022
Hajmi32.83 Kb.
#1001733
  1   2   3
Bog'liq
Солиқ ҳуқуқи асимент Диёрбек


ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЮРИДИК ФАКУЛТЕТИ


3-курс


Модуль номи: Солиқ ҳуқуқи
Иш тури: АСИМЕНТ


Топширилган сана:


Қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида Сизнинг жавобингиз баҳоланди (асимент қуйидаги тартибда бахоланади):


Муаммоли саволлар тўғри аниқланганлиги ва жавобнинг масала мазмунига мос келиши, важлар (аргументлар) келтирилганлиги

0

1

2

3

4

5


Мустақил фикрлар олимларнинг илмий карашлари хамда конунчилик асосида ижодий баён қилинганлиги

0

1

2

3

4

5


Таҳлилнинг сифати



0

1

2

3

4

5


Грамматик, орфографик ва стилистик хатоларнинг мавжудлиги

0

1

2

3

4

5



Ёзма иш бўйича қўшимча тақриз:

Умумий балл

Текширувчи имзоси:___________________























--------------------------------------------------------------------------------------------























___________________________________ ______


Талабанинг Ф.И.Ш. Курс
_________________
Талабанинг имзоси
Модул номи: Солиқ хуқуи

Солиқ ҳуқуқи фанидан
АСИМЕНТ
Казус
2020-йил 25-февралда Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси томонидан “Тонг” МЧЖ фаолияти устидан камерал солиқ текшируви тайинланди. Текширувни тайинлаш тўғрисидаги буйруқда Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясининг ходимлари
И. Aсомов ва В. Комилов солиқ текширувини тўғридан-тўғри “Тонг” МЧЖ ҳудудида ўтказилиши белгиланди.
Текширув давомида, 2020-йил январ ойида “Тонг” МЧЖ 2019-йил охирида компания муассисларига 100 миллион сўм дивидендлар тарқатилганлиги аниқланди. Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси ходимларининг таъкидлашича, “Тонг” МЧЖ тўланган дивидендлардан белгиланган солиқларни ушлаб қолган ҳолда ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилиши кераклигини таъкидлашди. Бунга жавобан компаниянинг бухгалтерлари ушбу солиқни таъсисчилар, яъни жисмоний шахслар мустақил равишда тўлаши лозимлигини айтишди.
Бундан ташқари, текширув давомида текширув ўтказган мансабдор шахслар томонидан компаниянинг 2018-йилдаги фаолияти тўғрисида сўралган ҳужжатларни компания раҳбари И. Салимов тақдим етмаган.
Шайхонтохур туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи “Тонг” МЧЖнинг “Замонбанк” акциядорлик тижорат банкининг Шайхонтохур филиалидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилди.
Ш.М.Мирзиёев”'>Вазиятни ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил етинг.
Одамлар қачон биздан рози бўлади? Солиқ юки камайиб, даромадларимиз ошиб борса, рози бўлади”.
Ш.М.Мирзиёев”
Бизга ҳозир тушум ошиши асосийси эмас. Биринчи навбатда, тизимни тўғри қилиб, билмаганларга ўргатиб, солиқ юкини камайтириб, тадбиркорларнинг эмин-эркин, ҳалол ишлашини йўлга қўйишимиз керак. Солиқчилар жазоловчи эмас, кўмакчи бўлиши керак.”
Ш.М.Мирзиёев”

Юқоридаги муаммоли вазиятга ҳуқуқий баҳо беришдан олдин камерал солиқ текшируви нима? ва у қандай, қайси органлар томонидан амалга оширилади? Каби саволларга тўхталиб ўтсак мақсадга мувофиқ бўларди.


Солиқ текшируви, янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан солиқ текширувлари учга турга бўлинди:
1) Камерал солиқ текшируви;
2) Сайёр солиқ текшируви;
3) Солиқ аудити.
Биз камерал солиқ текширувига тўхталиб ўтсак, камерал солиқ текшируви — солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширув ҳисобланади.
Камерал солиқ текширувида шундай нарса борки, камерал солиқ текширувини ўтказишдан олдин текширувдан олдинги таҳлилни ўтказилиши мумкин.
Текширувдан олдинги таҳлил — тақдим этилган солиқ ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилдир.
Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғисиз амалга оширилади.
Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.
Солиқ тўловчи тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай мажбуриятнинг бажарилмаганлиги солиқ органи томонидан солиқ тўловчида камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос бўлади.
Текширувдан олдинги таҳлил аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутлар асосномаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ёхуд камерал солиқ текшируви тайинлаган санадан эътиборан якунланган ҳисобланади.
2020-йил 25-февралда Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси томонидан “Тонг” МЧЖ фаолияти устидан камерал солиқ текшируви тайинланган. Бунинг учун, Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциясида қуйидаги асослар мавжуд бўлган. Яъни, солиқ хавфини бошқариш тизими асосида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи мавжудлигида;
Солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида тафовутлар ёки хатолар аниқланганда;
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатлари ҳақида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари солиқ органига тушганда;
Солиқ тўловчи томонидан олдин тақдим этилган солиқ ҳисоботига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини камайтирадиган ёки кўрилган зарар суммасини кўпайтирадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилганда1.
Камерал солиқ текшируви белгиланган даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин.
Ушбу даъво муддатлари солиқ кодексининг 88-моддасида кўрсатилган бўлиб, унга кўра, агар ушбу солиқ кодексида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар солиқ кодексида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан беш йилни ташкил этади.
Камерал солиқ текшируви солиқ органи буйруғи асосида ўтказилади.
Текширув даъво муддати тугамаган солиқ даврларига нисбатан амалга оширилиши мумкин.
Камерал солиқ текширувининг умумий муддати 60 кундан ошиши мумкин емас.
Текширув давомида солиқ органи солиқ тўловчидан қуйидагиларни талаб қилиб олишга ҳақли:
ҳисобга олиш ҳужжатларини;
тақдим етилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни;
солиқ ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни.
Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича хулоса тузилади. Aгар солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ёки хатолар аниқланса, солиқ органи 2 кун муддатда солиқ тўловчига аниқланган тафовутларни бартараф етиш тўғрисида талабнома юборади.
Солиқ тўловчи кўрсатилган хабарномани олган кундан еътиборан ўн кун муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим етиши шарт.
Aгар камерал солиқ текшируви ўтказиш чоғида солиқ тўловчи томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир етилганлиги аниқланса, солиқ қонунчилиги бузилганлиги ҳолатларини қайд етувчи далолатнома тузилади. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ва камерал солиқ текширувининг бошқа материаллари кўриб чиқилганидан кейин натижалари бўйича қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш ёки уларни рад етишни назарда тутувчи қарор қабул қилинади. Қарор, икки кун ичида солиқ тўловчига юборилади. Солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижасида қабул қилинган қарори устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиниши мумкин2.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексининг 345-моддасига кўра, дивидендлар ва фоизлар тарзида даромадлар тўловчи юридик шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилади.
Солиқ агенти Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари деб эътироф этиладиган юридик ва жисмоний шахсларга дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга нисбатан ҳар бир солиқ тўловчи бўйича алоҳида солиқ суммасини солиқ кодекси 337-моддасининг биринчи қисми 11-бандида ёки 381-моддасида назарда тутилган солиқ ставкалари бўйича кўрсатилган даромадларни ушбу моддада белгиланган тартибда ҳар бир тўловга татбиқан белгилайди.
Камерал солиқ текшируви давомида солиқ органи сўровнома асосида солиқ тўловчидан:
солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатларни, бухгалтерия ҳисоби регистрларини ҳамда бошқа ҳисоб ҳужжатларини;
тақдим етилган солиқ ҳисоботи ва ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни;

Download 32.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling