Термиз шахар Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида “Фариштали уй- сариштали уй” мавзусида ўтазилган давра суҳбати


Download 38 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi38 Kb.
#1560954
Bog'liq
9- ИДУМ сариштили уй-фариштали уй


Термиз шахар Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида “Саришта қиз- фаришта қиз” мавзусида ўтазилган давра суҳбати


Б А Ё Н И № 118

2018 йил 11 январ Термиз шахри.


Раислик қилувчи: Н.Турсунова - ММИБДЎ
Қатнашди: Г.Абдуллаева-БТ етакчиси
М.Жуманазарова-мактаб бошланғич хотин-
қизлар қўмитаси раиси
Ш.Рахматова- психолог
Г.Тўрақулова-мактаб ҳамшираси
Мактабнинг 5-6 синф ўқувчи қизлари
К У Н Т А Р Т И Б И
Саришта қиз - фаришта қиз” мавзусида ўтказилган давра суҳбати тўғрисида
Мактабда кун тартибидаги масал юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. ММИБДЎ Н.Турсунова сўзга чиқиб мамлакатимизда аёлларга ҳукуматимиз сиёсати даражасида эътибор қаратилганлиги, хотин-қизларнинг оила, давлат ва жамият қурилишидаги ўрни ва ролини ошириш борасида кўплаб фармонлар қарорлар қабул қилинганлиги ҳақида сўзлади ва бугунги ўсиб келаётган ёш авлод, қизларимизнинг келажакда етук инсонлар бўлиб етишишларида яратиб бериляётган шарт- шароитлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Н.Турсунова қизлар одоби , тарбияси ҳамма даврларда ҳам долзарб мавзу бўлиб келганлиги, қизлар одобига кийиниш, юриш-туриш, муомала, жамоат жойларида ўзини тутиш, ҳулқи, тозаликка этиборлилиги бу одоб-ахлоқ меъёрлари эканлиги ҳақидаги фикрларни билдириб ўтди.
Шундан сўнг мактаб бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Жуманазарова сўзга чиқиб бугунги кун мавзуси ҳақидаги фикрларини билдирди.М.Жуманазарова Қизи бор уйнинг ҳар доим сариштали бўлиши, сариштали хонадон эса ҳар доим фариштили бўлиши ҳақида фикр билдирар экан тозаликнинг ўсиб келаётган ёш қизлар учун фойдаси, тозалик бор жойда соғлик-саломатлик, файзу барака бўлиши ҳақида сўзлади ва қизи бор уй ҳар доим тоза, озода туриши, тозаликка этибор бериш соғликка эътибордир деб алоҳида таъкидлади.
Мактаб хамшираси Г. Тўрақуловага берилди. Г. Тўрақулова ўз нутқида қизларнинг санитария маданиятини шакллантириш, мактабда, хонадонларимизда, яшаб турган уйларимизнинг подъездларида, ҳовлиларида доимий равишда тозалик ишларини олиб боришимиз, саранжом саришта бўлишимиз, бу борада уларнинг энг яқин устози оналари эканлиги, укаларга ўрнак бўлиш учун саришталиликни ўзига либос қилиб олишлари ҳақидаги фикрларни айтиб ўтди.
Мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Г. Бўтаёрова нутқи тингланди. Г.Бўтаёрова қизлар учун энг яқин маслаҳатчи , беминнат дўст китоб эканлиги, китоб ўқиган инсоннинг фикрлаш доираси кенгайиши, илмли бўлиши, ҳаётга теран кўз билан қарашга ўргатиши ҳақида гапириб ўтди ва ўқучви қизларга Абдулла Авлонийнинг “ Туркий гулистон ёхуд ахлоқ”, Ш.Тоғайнинг “Одоби олтин бола”, Жаҳон адабиёти намоёндаларининг “Одоб ахлоқ китоби” каби китобларни ўқиш учун тавсия қилди.
Мактаб 10-синф ўқувчи қизларидан М.Қаҳҳорова, С.Мамасойиловаларнинг фикр мулоҳазалари тингланди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда

Й И Ғ И Л И Ш Қ А Р О Р К И Л А Д И :


1. Мактабда ўқувчи қизлар ўртасида соғлом муҳитни сақлаш ва мактаб ҳудудда кийиниш, юриш туриш ва муомала маданиятига , одоб ахлоқ қоидаларига риоя этишлари юзасидан “Ораста қизлар” тўгараклари , “Синф мажлислари”ва “Эрталабки сафланиш”ларда тушунтириш ишлари мунтазам равишда олиб борилсин.
2. Мазкур йиғилиш қарорида белгиланган вазифалар ижроси назоратини мактаб бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раисаси М.Жуманазарова зиммасига юклатилсин.


9- ИДУМ в/б директори: О.Раҳмонқулов
Мактаб хотин-қизлар
қўмитаси раиси: М. Жуманазарова
БТ етакчиси: Г.Абдуллаева


Термиз шаҳар 9-ИДУМда “Саришта қиз-фаришта қиз” мавзусида ўтказилган давра суҳбати
Download 38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling