Термиз шаҳридаги Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбир
Б А Ё Н И № 98
6.12.2017 йил Термиз шаҳар
Йиғилиш раиси: - А.Турсунов -мактаб директори
Йиғилиш котиби: - Г.Абдуллаева
Қатнашдилар: - О.Раҳмонқулов- ЎИБДЎ
- Н.Турсунова- ММИБДЎ
- А.Қучқаров - ММИБДЎ.
- Г.Абдуллаева- БТ етакчиси
- Мактабнинг барча педагоглари ва
439 нафар ўқувчилари
К У Н Т А Р Т И Б И Д А :
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбир ҳақида.
Мактабда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни МФБДЎ а,Қўчқоров кириш сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида 8 декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йил тўлганлиги, мустақиллик йилларида таълим-тарбия соҳасида амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йил тўлиши муносабати билан Республикамизда ўтказилаётган тадбирлар, Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтди .
Шундан сўнг мактабимизнинг 4- “А”, “Б” синф ўқувчилари томонидан тайёрлаб келинган ижодий, бадиий , мусиқий чиқишлар тингланди.
Тадбир охирида ММИБДЎ Н.Турсунова сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирларида фаол қатнашган ўқувчиларга, жумладан спортнинг енгил атлетика тури бўйича 1-ўринни эгаллаган Райимбердиева Д га “Фахрий ёрлиқ”лар ва медалларини, “Камалак” Республика болалар танловининг вилоят босқичида рақс йўналиши ғолиби бўлган Ғаффорова М ва мусиқа йўналиши ғолиби Мамашарипова Л ларга дипломларини топширди.
Сўзининг сўнгида тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар ва тадбирни тайёрлашда жонбозлик кўрсатган синф раҳбарларига мактаб маъмурияти номидан миннатдорчилик билдирди.
Тадбир кўтаринки руҳда якунланди.
Юқоридаги фикр мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда
Й И Ғ И Л И Ш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Ўқувчилар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Конституциянинг мазмун моҳиятини тушуниб етишлари, уларни Қомусимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳуқуқ-тарғибот идора ходимлари билан учрашувлар ташкил этилсин.
2. 8 декабрь – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” умумхалқ байрамининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбир қониқарли деб топилсин
Йиғилиш раиси: А.Турсунов
БТ етакчиси: Г.Абдуллаева
Ўтказилган тадбир юзасидан лавҳалар
Do'stlaringiz bilan baham: |