Термиз тумани халқ таълими бўлими мудирининг буйруғИ
Download 42.12 Kb.
|
2 5339483473868489990
ТЕРМИЗ ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МУДИРИНИНГ БУЙРУҒИ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида “Конституция-эркинлигимиз кафолати” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 296-сонли буйруғи ҳамда вилоят ҳалқ таълими бошқармасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 172/А-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида “Конституция-эркинлигимиз кафолати” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 296-сонли буйруғи ҳамда вилоят ҳалқ таълими бошқармасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 172/А-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида буюраман: 1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида “Конституция-эркинлигимиз кафолати” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 296-сонли буйруғи ҳамда вилоят ҳалқ таълими бошқармасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 172/А-сонли буйруқлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 11 сентябрдаги 296-сонли буйруғи ҳамда вилоят ҳалқ таълими бошқармасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 172/А-сонли буйруқлари билан умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида “Конституция-эркинлигимиз кафолати” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин. 3. “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида “Конституция-эркинлигимиз кафолати” республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. Туман ишчи гуруҳи (Б.Хонов)га: Кўрик-танловнинг ҳудудий босқичини Низом асосида ўтказилишига услубий ёрдам кўрсатиш; Кўрик-танловнинг туман босқичи ҳакамлар ҳайъати таркиби ҳуқуқ фани ва она тили фани ўқитувчиларини жалб қилиш; Кўрик-танловнинг туман босқичини юқори савияда ташкил этиш вазифалари юклатилсин. 5. Барча умумий ўрта таълим мактаб директорларига: кўрик-танловнинг мазмун-моҳиятини умумий ўрта таълим мактаблари педагогик жамоаси ва ўқувчилари ўртасида кенг тарғиб қилиш; кўрик-танловнинг биринчи ва иккинчи босқичларини Низом асосида юқори савияда ташкил этиш; кўрик-танловнинг биринчи босқичини ташкил этишда умумий ўрта таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчиларининг фаол иштирокини таъминлаш; ҳакамлар ҳайъати таркибини тажрибали мутахассислардан шакллантириш, уларнинг адолатли ва холисона фаолият кўрсатишини таъминлаш; кўрик-танловнинг биринчи босқичи ғолибларини сафланишларда эълон қилиш ва рағбатлантириш; мактаб босқичи якунлари бўйича хужжатларни талаб талаб даражасида расмийлаштириш, натижаларини ўрнатилган тартибда туман ишчи гуруҳига тақдим этиш; кўрик-танловнинг туман босқичида иштирок этадиган ўқувчилар ва уларга бириктирилган масъулларнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда келиб-кетишларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин. 6. АКТ услубчиси (Ж.Халилов)га: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги қабул қилиниши муносабати билан таълим муассасаларида ўтказиладиган тадбирларни туман халқ таълими бўлимининг веб-сайтларида кенг ёритиш ишларини амалга ошириш топширилсин. 7. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш маънавий-ахлоқий тарбия шўъба раҳбари Д.Алмардонова зиммасига юклатилсин. Туман ХТБ мудири аслига тўғри Ў.Ҳақбердиев Термиз тумани 2019 й 1 ноябр 247 -сон Термиз туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил “ ” даги буйруғига 1-илова “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида “Конституция-эркинлигимиз кафолати” туман кўрик-танловининг ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ ТАРКИБИ
Download 42.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling