Термиз тумани халк таълими булимига карашли 21- умумий урта таълим мактабида навбатдан ташкари утказилаган педагогика кенгаши


Download 40.5 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi40.5 Kb.
#1262716
Bog'liq
13-макктаб касаба уюшма қарори2020


Термиз туманидаги 13-сонли умумтаълим мактаби касаба уюшмаси йиғилишининг
Баённомаси № 23
2020 йил 24 июн Сабзипоя маҳалласи

Йиғилиш раиси : Дўсова Раҳима касаба уюшма раиси


Кенгаш котиби :

Қатнашдилар: 41 нафар ўқитувчилар


КУН ТАРТИБИДА


Мактабнинг директори Жуманазарова Орзихон Ганибаевна “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими фидойиси”кўкрак нишони билан мукофотлашга тавсия этиш тўғрисида

Кун тартибидаги масала юзасидан 13-сонли умумтаълим мактабининг касаба уюшма раиси Дўсова Раҳима сўзга чиқиб мактабнинг мактаб директори Жуманазарова Орзихон Ганибаевна кўп йиллик тажрибага эга илғор педагог ва раҳбар сифатида замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда жамоада ўқитувчиларни ёш авлодга таълим тарбия бериб вояга етказиш борасида самарали меҳнат қилиб раҳбарлик қилиб келмоқдалигини айтиб ўтди.


Шу сабабли мактаб директори О.Жуманазаровани узоқ йиллик самарали меҳнатларини инобатга олиб, “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими фидойиси”кўкрак нишони билан мукофотланишига тавсия этиш кераклигини айтиб ўтди.
Мактаб директори О.Жуманазарова раҳбарлигида ўқитувчи ва ўқувчилар кўпгина ютуқларга эришишди. 2016-йил Тошмурадова Сарвиноз “Йил сардори”кўрик танловининг туман босқичида 1-ўринни, вилоят босқичида 3- ўринни эгаллади.
2017-йил Тошмурадова Сарвиноз “Йил сардори”кўрик танловида вилоятда 1-ўринни эгаллади,Республика босқичида фаол қатнашди.
2018-йил 6-синф ўқувчиси Валинтенов Алишер “Камалак юлдузлари” Республика болалар ижоди фестивал вилоят иштирокчиси..
Мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Холлиев Азизбек 2019-йил “Йил ўқитувчиси” кўрик- танловининг туман боскичида 1-ўринни эгаллаб вилоят боскичида фаол иштирок этди.
2019-йил 11-синф ўқувчиси Бердиназаров Ихтиёр тарих фанидан” Фан олимпиадаси” нинг туман босқичида 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида 3-ўринни олди, 2019-йил 11- синф ўқувчиси Хуррамова Зарина информатика фанидан “Фан олимпиадаси” нинг туман босқичида 1-ўринни эгаллаб вилоятда босқичида фаол қатнашди,2019-йил 10-синф ўқувчиси Тошмуродова Сарвиноз тарих фанидан “Фан олипиадаси”нинг туман босқичида 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида фаол қатнашди.
2019-йил 7-синф ўқувчиси тарих фанидан Намазова Зарина, 7-синф ўқувчиси физика фанидан Қувондиқов Ёқиб ,5-синф ўқувчиси математика фанидан Раимжанова Райҳона “Билимлар беллашуви” нинг туман босқичида 1-ўринни эгаллади.
Жуманазарова Орзихон мактаб ва ўқувчилар учун хайрли ишларни ҳам амалга ошириб келмоқда.Жумладан жорий йилнинг феврал ойида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида 550000 сўмлик бадиий адабиётларни ўқувчиларга совға қилди.Ўз ҳисобидан таъмирлаш ишларига 2100000 сўм сарфлаб,мактабни 2020-2021 ўқув йилига тайёрлаб қўйди.
О.Жуманазарованинг самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, 2014 йилда Халқ таълим вазирлигининг “Халқ таълим аълочиси ” ва 2017 йилда ” Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига 25 йил” кўкрак нишони билан,2018 йил вилоят халқ таълим бошқармасининг “Фахрий ёрлиғи”билан тақдирланганлигини айтиб ўтди.
Ушбу масала юзасидан касаба уюшма аъзоларидан Х.Хратов , А.Холлиев ,Б Валламова,Д.Халилова,П Исмоиловлар ҳам сўзга чиқиб мактаб раҳбарининг таълим-тарбия ,педагогика сохасида олиб бораётган ишлари самарали эканлигини ва ушбу номзод мукофотлашга лойиқ эканлигини айтиб ўтишди.

Термиз туманидаги 13-сонли умумтаълим мактабининг касаба уюшмаси йиғилиши


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

Термиз туманидаги 13-сонли умумтаълим мактабнинг директори Жуманазарова Орзихон Ганибаевна мактабдаги кўп йиллик самарали меҳнати учун “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими фидойиси”кўкрак нишони билан мукофотланиши учун тавсия этилсин.



Касаба уюшма раиси : Р. Дўсова
Котиби : А.Холлиев
Download 40.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling